Ҳужжат кучини йўқотган


Қарам хўжалик жамиятларига, Биргаликдаги корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан олинган фойда ва дивидендлар


Download 264.42 Kb.
bet237/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

45700 Қарам хўжалик жамиятларига, Биргаликдаги корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан олинган фойда ва дивидендлар
45701 Қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан олинган фойда — Молиявий институтлар
45705 Қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан олинган фойда — Бошқалар
45709 Биргаликдаги корхоналарга қилинган инвестициялардан олинган фойда — Молиявий институтлар
45713 Биргаликдаги корхоналарга қилинган инвестнциядан олинган фойда — Бошқалар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: инвестицияни сотиш ёки диспозиция қилишдан, шунингдек хўжалик жамиятининг фойдасида банк улушини қабул қилиш натижасида инвестиция суммасининг ўсишидан вужудга келган фойда ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида инвестицияни сотиш ёки диспозиция қилишдан, шунингдек хўжалик жамиятининг фойдасида банк улушини қабул қилиш натижасида инвестиция суммасининг ўсишидан вужудга келган фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри акс эттирилган фойдаларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
45717 Шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан олинган фойда ва дивидендлар — Молиявий институтлар
45721 Шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан олинган фойда ва дивидендлар — Бошқалар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштариб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан олинган дивидендлар ва инвестицияни сотиш ёки диспозиция қилиш натижасида олинган фойда ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан олинган дивидендлар ва инвестицияни сотиш ёки диспозиция қилиш натижасида олинган фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри акс эттирилган дивидендларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling