11509 Мижозларнинг мажбуриятлари — Траст ҳужжатлари асосидаги маҳаллий векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган маҳаллий вексел/тратталарнинг қиймати ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати бўйича тақдим қилинган маҳаллий вексел/тратталарнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида тақдим этилган маҳаллий вексел/тратталар бўйича мижозларнинг ҳисобварақларидан ундириб олинадиган сумма, шунингдек қайта таснифланган ва 11511 — «Муддати ўтган импорт билан боғлиқ векселлар ва акцептлар» ва 11519 — «Суд жараёнидаги импорт билан боғлиқ векселлар» ҳисобварақларига ўтказилган векселлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11511 Муддати ўтган импорт билан боғлиқ векселлар ва акцептлар
Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қоидаларга мувофиқ муддати ўтган деб ҳисобланадиган, аккредитив ва/ёки траст ҳужжати кафолати асосида берилган муддатида тўланмаган импорт билан боғлиқ вексел/тратталар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11501 — «Мижозларнинг мажбуриятлари — Импорт билан боғлиқ векселлар», 11505 — «Мижозларнинг мажбуриятлари — Траст ҳужжатлари асосидаги импорт билан боғлиқ векселлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, аккредитив ва/ёки траст келишувлари кафолати асосида қўйилган, муддатида тўланмаган импорт билан боғлиқ вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида аккредитив ва/ёки траст келишуви кафолати асосида қўйилган импорт билан боғлиқ тўланган вексел/тратталарнинг қиймати ва/ёки қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарларни қоплаш 11599 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Импорт билан боғлиқ ва маҳаллий векселлар» ҳисобидан қопланган, шунингдек қайта таснифланган ва ушбу ҳисобварақдан 11519 — «Суд жараёнидаги импорт билан боғлиқ векселлар» ҳисобварағига ўтказилган импорт билан боғлиқ тўлаб берилган вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |