Ҳужжат кучини йўқотган


Муддати ўтган маҳаллий векселлар ва акцептлар


Download 264.42 Kb.
bet67/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

11515 Муддати ўтган маҳаллий векселлар ва акцептлар
Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қоидаларга мувофиқ муддати ўтган деб ҳисобланадиган, аккредитив ва/ёки траст ҳужжати кафолати асосида берилган муддатида тўланмаган маҳаллий вексел/тратталар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11509 — «Мижозларнинг мажбуриятлари — Траст ҳужжатлари асосидаги маҳаллий векселлар» ҳисобварағидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, аккредитив ва/ёки траст келишуви асосида қўйилган, муддатида тўланмаган маҳаллий вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида аккредитив ва/ёки траст кафолати асосида қўйилган ва/ёки қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарларни қоплаш 11599 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Импорт билан боғлиқ ва маҳаллий векселлар» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган, шунингдек қайта таснифланган ва 11521 — «Суд жараёнидаги маҳаллий векселлар» ҳисобварағидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган тўланган вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11519 Суд жараёнидаги импорт билан боғлиқ векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида қўйилган суд иши қўзғатилган импорт билан боғлиқ вексел/тратталарнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11501 — «Мижозларнинг мажбуриятлари — Импорт билан боғлиқ векселлар», 11505 — «Мижозларнинг мажбуриятлари — Траст ҳужжатлари асосидаги импорт билан боғлиқ векселлар», 11511 — «Муддати ўтган импорт билан боғлиқ векселлар ва акцептлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида қўйилган импорт билан боғлиқ вексел/тратталарнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира 11599 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Импорт билан боғлиқ ва маҳаллий векселлар» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган ва/ёки аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида қўйилган, тўланган вексел/тратталарнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling