11899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар қадрсизланишидан вужудга келган зарарларни қоплаш учун яратилган захиралар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиши ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади,
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир РЕПО келишуви бўйича, шунингдек қимматли қоғозларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11900 ЎзРМБга берилган қисқа муддатли кредитлар
11901 ЎзРМБга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача ЎзРМБга берилган кредит (шу жумладан, моҳиятига кўра кредитлар деб аталувчи бошқа операция)лар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган (тўланган) кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12100 Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар
12101 Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилгача муддатга бошқа банкларга берилган кредит (шу жумладан, моҳиятига кўра кредитлар ҳисобланган бошқа операция)лар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредитнинг суммаси ва/ёки кредитнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган суммаси акс эттирилади
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор (кредит олувчи) бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12105 Бошқа банкларга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларга берилган муддатида қопланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, мақомига кўра кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банкларга берилган муддатида тўланмаган барча кредитларнинг суммаси, шунингдек қайта таснифланган ва 12101 — «Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар», 12109 — «Бошқа банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар», 14501 — «Бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар», 14505 — «Бошқа банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздор томонидан тўланган қарздорлик суммаси, шунингдек кредитларнинг бошқа моҳияти бўйича қайта таснифланган ва/ёки 12199 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағи орқали ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |