Ҳужжат кучини йўқотган


Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ҳукуматга берилган қисқа муддатли кредитлар» (контр-актив)


Download 264.42 Kb.
bet73/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

12399 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ҳукуматга берилган қисқа муддатли кредитлар» (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар деб аталадиган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12400 Бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар
12401 Бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача бюджет ташкилотларига берилган кредитлар (шу жумладан овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12405 Бюджет ташкилотларига берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бюджет ташкилотларига берилган муддатида қайтарилмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401 — «Бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар», 12409 — «Бюджет ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар», 14801 — «Бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар», 14809 — «Бюджет ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, бюджет ташкилотларига берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 — «Бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи ҳисобидан ҳамда қарздорлар
томонидан тўланган қарз суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоби ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling