12509 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501 — «Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар», 12502 — «Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган қисқа муддатли кредитлар», 12504 — «Жисмоний шахсларга давлат дастурлари бўйича уй-жой харид қилиш учун берилган қисқа муддатли ипотека кредитлари» ва 12505 — «Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12599 — «Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12521 — Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(III-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) асосан 12521-ҳисобварақ билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |