19933 Муддати узайтирилган солиқлар бўйича баҳоланган захира (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: муддати узайтирилган солиқ талабларидан олинадиган нафни тўла ўзлаштириш учун мавжуд солиққа тортиладиган фойда етарли бўлмаган ҳолларда, муддати кечиктирилган солиқ талабларини тиклаш мақсадида қайта кўриб чиқиш натижасида яратиладиган захира ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида яратилган захира ваёки захиранинг кўпайган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган захира ваёки захиранинг камайган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқ, йиғим, ажратмаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19934 Пул ўтказмалари бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: халқаро пул ўтказмаларининг шартлари бўйича жисмоний шахсларга амалга оширилган тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларга берилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида амалга оширилган ўтказмалар бўйича қопланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб пул ўтказмаларининг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19935 Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган камомад
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ҳисобдор кассирларига берилган нақд пулларни қайта санашда аниқланган камомадлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида камомадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида камомадларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилгандан кейин қопланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19939 Олинадиган дивидендлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қимматли қоғозларга инвестиция қилган хусусий капитали ёки кредитлар бўйича ҳисоб-китобларда сотиб олинган акциялари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олинадиган ҳисобланган дивидендлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан олинган дивидендлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб эмитентлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |