Ҳужжат кучини йўқотган


Олдиндан тўланган харажатлар


Download 264.42 Kb.
bet146/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

19925 Олдиндан тўланган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг келгуси давр фойдаси ҳисобига олдиндан тўланган (1 йилдан ортиқ бўлмаган) харажатлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг келгуси давр фойдаси ҳисобига олдиндан тўланган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнннг кредитида қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша даврнинг жорий харажатларига ўтказилган, харажатларнинг амалда қопланган суммаси, шунингдек ҳисобланган амортизация суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб харажатлар тури ва ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19929 Бошқа муддати узайтирилган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда олдиндан тўланган, лекин келгуси (1 йилдан ортиқ) давр харажатлари ҳисобланадиган ва қабул қилинадиган харажатлар ҳисобга олинади. Бунга ижара бўйича бўнак тўловлари, нашрларга обуна тўловлари ҳамда мулк суғуртаси тўловлари ва ҳ.к. киради.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг олдиндан тўланган келгуси давр харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олдиндан тўланган маблағларнинг харажатлар ҳисобварақларига дебетлаш орқали амортизация қилинган қисмининг суммаси, шунингдек уларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб харажатлар тури ва ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19931 Муддати узайтирилган солиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси бюджетига ва бюджетдан ташқари фондларига оддиндан бўнак тариқасида тўланган солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақда муддати узайтирилган солиқ талабларининг ҳам ҳисоби юритилади. Муддати узайтирилган солиқ талаблари бу — жорий даврнинг солиққа тортиладиган даромади(фойдаси)га киритилиб, вақтинчалик фарқлар мавжуд бўлгани сабабли келгуси даврда қопланадиган, лекин келгуси давр солиққа тортиладиган даромад(фойда)ни аниқлашда Четириб ташланадиган даромад(фойда) солиғидир. Бу — бухгалтерия балансидаги фойда билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.
Ҳисобварақнинг дебетида олдиндан тўланган солиқлар ва солиқ талаблари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида харажатларнинг мос ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқ, йиғим, ажратмаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобвараққларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling