20210 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат акциядорлик жамиятлари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг жорий мақсадлар учун фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20212 Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: нодавлат нотижорат ташкилотларининг жорий мақсадлар учун фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нодавлат нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нодавлат нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20214 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |