20206 Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20207 Республика йўл жамғармасининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: консолидациялашган давлат бюджетига киритиладиган ва маълум мақсадлар учун ҳукуматнинг қарори ёки фармойиши асосида ташкил этилган Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жамғарманинг Низомда назарда тутилган, келиб тушадиган даромадлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМдаги Республика йўл жамғармасининг махсус 21508 — «Банк бўлмаган молиявий институтларнинг талаб қилиб олингунча депозитлари» ҳисобварағига ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
20208 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: хусусий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли ва акциядорлик жамиятларининг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |