29814 Мижозларнинг ҳисобварақларига кирим қилиниши лозим бўлган терминаллар орқали тушган тушумлар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган, пластик карточкалардан тўланган, терминаллар орқали тушган тушумлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган, пластик карточкалардан тўланган, терминаллар орқали келиб тушган тушумлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида терминаллар орқали тушган тушумларнинг мижозлар ҳисобварақларига ўтказилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29816 Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ҳисобдор кассирларидаги нақд пулларни қайта санашда аниқланган ортиқча нақд пулларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ортиқча нақд пуллар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ортиқча нақд пуллар пайдо бўлишининг ҳақиқий сабаблари аниқлангандан кейин ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29822 Тўланиши лозим бўлган дивидендлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредити тўланиши лозим бўлган ҳисобланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан тўланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб акцияларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29824 Нақд пул маблағлари бўйича жисмоний шахсларнинг мақсадли ҳисоб-китоблари
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг қабул қилинган нақд пул маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси резидентларига бир марталик мақсадли тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мақсадли тўловларни амалга ошириш учун жисмоний шахслардан қабул қилинган нақд пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўтказилган мақсадли тўловлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ўтказмаларнинг мақсадлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |