Ҳужжат кучини йўқотган


Ижтимоий нафақалар тўловлари бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар


Download 264.42 Kb.
bet210/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

29848 Ижтимоий нафақалар тўловлари бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар.
Ҳисобварақнинг таърифи: ДТ «Халқ банки» филиаллари томонидан жисмоний шахсларга нафақалар (бола 2 ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа, вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақа ва кам таъминланган оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдам) тўланишининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 22630 баланс ҳисобварағидан келиб тушган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида мақсадли берилган тўловлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ижтимоий нафақалар тўловлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29849 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағларнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредити бўйича нақд пул билан бериладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш учун бошқа банклардан келиб тушган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебети бўйича нақд пул билан бериладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларнинг ҳақиқатда тўланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўлов турлари бўйича алоҳида юритилади.
29883 «Uz-to`lov» тўлов тизимидаги тўланадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: «Uz-to`lov» тўлов тизимидаги хизматлар етказиб берувчиларга тўланадиган маблағлар ҳисобини юритиш.
Ҳисобварақнинг кредитида «Uz-to`lov» тўлов тизимидаги банк мажбуриятлари бўйича қабул қилинган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида «Uz-to`lov» тўлов тизимидаги банк мажбуриятлари бўйича хизматлар етказиб берувчиларга ўтказилган маблағлар ҳамда бошқа банкларга ва ташқи операторларга ўтказилган даромадларнинг қисми акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кассир-оператор бўйича ҳар бир бошқа банк ва ҳар бир ташқи оператор, шунингдек ҳар бир хизматлар етказиб берувчиларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling