55154 Воситачилик харажатлари — Хорижий
Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу банк ташаббуси билан хорижий тўловларни амалга оширишда бошқа банклар томонидан кўрсатилган хизматлар учун қилинган воситачилик харажатларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг хорижий тўловларни амалга оширишда қилган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55158 Инкассо операцияларини амалга ошириш бўйича ва воситачилик харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг инкассо операциялари бўйича кўрсатилган хизматлар учун қилган харажатларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг инкассо операциялари бўйича қилган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55162 Кафолат ва кафиллик операциялари бўйича ва воситачилик харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тақдим этилган кафолат ва кафилликлари учун қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг кафолат ва кафиллик операцияларини амалга оширишда қилган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55195 Бошқа воситачилик ва хизмат харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган хизматлар ва воситачилик харажатларининг ҳисоби олиб борилади (инкассация, АБМ электрон почтаси хизматлари ва б.)
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |