Ҳужжат кучини йўқотган


Кредит мажбуриятлари бўйича харажатлари


Download 264.42 Kb.
bet250/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

55138 Кредит мажбуриятлари бўйича харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа банкларда кредит линияларини захиралагани учун қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг бошқа банкларда кредит линияларини захиралагани учун тўланган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказишдаги сумма акс эттирилади.
55142 Менежмент бўйича харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг олинган маълумотлар, маслаҳатлар ва бошқарув хизматлари учун, шу билан биргаликда БДМАБ сўровлари бўйича қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида менежмент бўйича банк томонидан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55146 Синдикат кредитларда қатнашиш билан боғлиқ харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг синдикат кредитларда бош андеррайтер (гарантом) ҳисобланмаган ҳолда қатнашиши билан боғлиқ харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг синдикат кредитларда қатнашиши натижасида қилинган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55150 Воситачилик харажатлари — Маҳаллий
Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу банк ташаббуси билан маҳаллий тўловларни амалга оширишда бошқа банклар томонидан кўрсатилган хизматлар учун қилинган воситачилик харажатларини ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнииг маҳаллий тўловларни амалга оширишда қилган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling