Ҳужжат кучини йўқотган
Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар
Download 264.42 Kb.
|
bank schyotlar rejasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 90147 Йўлдаги тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар
- 90300 Ҳужжатли қимматли қоғозлар бланкалари ва ҳужжатсиз қимматли қоғозлар 90303 Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари
90145 Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар
Ҳисобварақиинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки меъёрий ҳужжатларига мувофиқ банк кассирлари томонидан тўловга яроқсиз деб топилган банкнот ва тангаларнинг ҳисоби олиб борилади. Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақ учун 96303 — «Банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликлар ҳаракати бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади. Ҳисобваракнинг дебетида банк кассирлари томонидан тўловга яроқсиз деб топилган банкнот ва тангалар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига жўнатилган тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади. 90147 Йўлдаги тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар Ҳисобварақнинг таьрифи: Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига йўқ қилиш учун жўнатилган, йўлдаги тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96303 — «Банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликлар ҳаракати бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади. Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига йўқ қилиш учун жўнатилган, йўлдаги тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси томонидан қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тўловга яроқсиз банкнот ва тангаларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади. 90300 Ҳужжатли қимматли қоғозлар бланкалари ва ҳужжатсиз қимматли қоғозлар 90303 Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан тарқатиш (биринчи эгаларига сотиш) учун олинган облигациялар ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозларининг бланкалари ҳисоби ҳамда эмитентларнинг топшириғи бўйича банк томонидан тўланган ва йўқ қилиниши лозим бўлган ёки эмитентларга бериб юбориладиган облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар бланкаларининг ҳисоби олиб борилади. Тарқатиш (сотиш) учун олинган қимматли қоғозлар бланкалари номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади. Тўланган қимматли қоғозлар бланкалари «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақ учун 96305 — «Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади. Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан сотиш (тарқатиш) учун олинган, шунингдек эмитентлар топшириғи бўйича тўланган облигациялар ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлар бланкаларининг қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилган (тарқатилган) ёки эмитентларга қайтарилган, шунингдек ҳисобдорлик тарзда берилган облигациялар ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бланкаларининг қиймати акс эттирилади. Бундан ташқари ушбу ҳисобварақ йўқ қилинган ёки тўланган қмматли қоғозларнинг эмитентларга бериб юборилган бланкаларнинг суммасига кредитланади. Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг ва эмитентларнинг турлари бўйича шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. Download 264.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling