Ҳужжат кучини йўқотган


Инкассога жўнатилган векселлар — Хорижий


Download 264.42 Kb.
bet276/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

90986 Инкассога жўнатилган векселлар — Хорижий
Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат кредити ҳисобига тўловни олиш учун чет элга жўнатилган инкассо операциялари бўйича хўжалик юритувчи субъектлардан банк томонидан қабул қилинган товар ҳужжатлари ва тратталари, шунингдек акцептланган тратталарнинг; тижорат кредити ҳисобига тўлов учун чет элга жўнатилган ва тўлови аккредитивлар билан таъминланувчи тратталар ва векселлардан ташқари хорижий банкларда жойлашган акцептланган тратталар ҳамда векселларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96330 — «Инкассога жўнатилган (ташқи) векселлар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида чет элга инкассога жўнатилган ҳужжатларнинг ва акцептланган тратталарнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ҳужжатларнинг ва/ёки хорижий банклар томонидан акцептланган ҳужжатларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хорижий вакил (корреспондент)-банк, мижоз ва инкассога жўнатилган ҳужжатларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилада.
90993 Кафолат ва кафилликлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу ҳисобварақда мижозлар фойдасига банк томонидан берилган ёки тасдиқланган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек банк томонидан бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган (авалированных банком) векселларининг номинал қиймати ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96337 — «Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кафолатларнинг суммаси, шунингдек банк томонидан бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилган, шунингдек фойдаланилмаган ва ўрнатилган тартибда муддати ўтиши билан йўқ қилинган кафолатларнинг суммаси, шунингдек банк томонидан кафиллик берилган бошқа эмитентларни қопланган векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кафолат бўйича, шунингдек аваллаштирилган векселларнинг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling