Ҳужжат кучини йўқотган


Своп шартларида сотиб олиш


Download 264.42 Kb.
bet282/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

92736 Своп шартларида сотиб олиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотиб олиш бўйича своп (Своп — бу, шартли суммада ва келишилган индексни қўллаш асосида келажакда тўловларни алмаштириш бўйича келишувдир. Икки намуна сифатида валюта свопи ва фоизлар ставкаси бўйича своп хизмат қилади) шартноманинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96373 — «Своп шартлари билан сотиб олиш контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотиб олишга асосланган своп шартномаларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида своп шартномалари бўйича молиявий инструментнинг сотиб олинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92800 Қимматли қоғозлар бўйича муддатли битимлар
92802 Қимматли қоғозларнн сотиб олиш бўйича муддатли битимлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан банк томонидан сотиб олиниши лозим бўлган, шунингдек банк билан контрагент ўртасида қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича қайта сотиб олиниши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96374 — «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан банк томонидан сотиб олиниши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг суммаси, шунингдек банк томонидан сотилган ва қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича қайта сотиб олиниши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан банк томонидан сотиб олинган қимматли қоғозларнинг суммаси, шунингдек қимматли қоғозларни қайта сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битими тўғрисидаги келушувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб шартнома ва қимматли қоғозлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling