94500 Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар
94501 Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитлар ваёки лизинглар таъминоти сифатида қабул қилинган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Қимматли қоғозлар қабул қилинган таъминот суммасида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 — «Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар ваёки лизингларнинг таъминоти сифатида олинган қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар ваёки лизинглар қайтарилгандан кейин ва кредит ваёки лизинглар шартномалари ёпилгандан кейин мижозларга қайтарилган қимматли қоғозлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
94502 Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар ваёки лизингларга ва берилган бошқа кредитларга гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг ҳисобн олиб борилади. Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар ҳисобвараққа гаров бўйича шартнома тузилган вақтдаги баҳоланган қиймати бўйича кирим қилинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 — «Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг қиймати акс этирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида гаровга қабул қилинган фойдаланилган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг суммаси ёки кредитлар ваёки лизинглар ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар қоплангандан (тўлангандан) кейин қайтариладиган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит ваёки лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақутарда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |