Ҳужжат кучини йўқотган


Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар


Download 264.42 Kb.
bet287/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

95411 Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: муддатида тўланмаган қимматли қоғозлар бўйича ва суд жараёнидаги қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96333 — «Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида муддатида тўланмаган қимматли қоғозлар бўйича, шунингдек суд жараёнидаги қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида муддатида тўланмаган қимматли қоғозлар бўйича, шунингдек суд жараёнидаги қимматли қоғозлар бўйича ундириб олинган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар эмитентлари ва тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
95413 Ҳисобдан чиқарилган кредитлар ва лизинглар
Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қоидаларга мувофиқ равишда банк балансидан ҳисобдан чиқарилган кредитлар ваёки лизинглар (тўланмаган қисми)нинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96397 — «Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган кредит ва лизинглар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта тикланган ёки тўланган кредитлар ваёки лизингларнинг, шунингдек ўрнатилган муддати ўтиши билан бекор қилинган кредитлар ваёки лизингларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
95497 Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги туркум ҳисобварақлар таърифига мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96397 — «Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида кирим қилинган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳужжатлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling