94503 Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитлар ваёки лизингларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек суғурта полисларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 — «Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар ваёки лизингларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар ваёки лизинглар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар қайтарилгандан кейин ва кредит шартномалари ёпилгандан кейин кафолатлар ва кафилликларнинг муддати ўтиши билан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаган ва бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
94504 Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан олинган кредитлар ваёки лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозларнинг ҳасоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 — «Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида олинган кредитлар ваёки лизинглар таъминоти сифатида қарздор-банк томонидан берилган қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредит қайтарилмаганда кредитор томонидан фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар ваёки лизинглар қайтарилгандан кейин ва кредит ваёки лизинглар шартномалари ёпилгандан кейин қарздор-банкка қайтарилган қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
95400 Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари
95409 Қарздорга билдирилган даъволар бўйича олинадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: гаровга олинган мол-мулкнинг қарздорларга/дебиторларга берилган кредитнинг тўланмаган суммаси билан солиштирилгандаги кам чиққан қиймати натижасида қарздорларга/дебиторларга билдирилган даъволар бўйича олинадиган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96397 — «Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида гаровга олинган мол-мулкнинг берилган кредитнинг тўланмаган суммаси билан солиштирилгандаги кам чиққан қиймати натижасида қарздорларга/дебиторларга билдирилган даъволар бўйича олинадиган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредит қарзлари бўйича қарздорларга/дебиторларга билдирилган даъволар асосида ундириб олинган маблағлар суммаси ёки ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда ҳисобдан чиқарилган қарзлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қарздорлар/дебиторлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |