12699 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12700 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредитлар
12701 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақ таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган давлат корхона, акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига кредит (мақоми бўйича кредитлар бўлган, овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12704 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат корхона, ташкилот ва муассасаларига ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун тақдим этилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган кредитлар (шу жумладан овердрафт ва моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |