Ҳужжат кучини йўқотган


Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)


Download 264.42 Kb.
bet81/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

12799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, давлат корхона, акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган, овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12800 Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар
12801 Жисмоний шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Жисмоний шахсларга берилган санадан бошлаб 1 йил муддатга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган кредитларнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12802 Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатга Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган кредитларнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling