Ҳужжат кучини йўқотган


Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet83/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

12809 Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: асосий шартлари қайта кўриб чиқилган шартнома ва унга доир қўшимча битимга мувофиқ ўзгартирилган, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитларнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган, қайта таснифланган ва мазкур ҳисобвараққа 12801 — «Жисмоний шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар», 12802 — «Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар», 12803 — «Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар», 12805 — «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ўтказилган қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 12899 — « Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағидан эҳтимолий зарарлар захираларидан ҳисобдан чиқарилган қайта таснифланган ва/ёки захира ҳисобварақлари ҳисобидан сўндирилган кредитлар суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундирилмаслиги мумкин бўлган, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тақдим этилган қисқа муддатли кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга захираларнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг оширилиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захира суммасининг бекор қилиниши ва/ёки камайиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling