Ҳужжат кучини йўқотган


Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet85/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

12909 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операциялар)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12901 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредитлар», 12904 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган қисқа муддатли кредитлар» ва 12905 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12999 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12921 — Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(III-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) асосан 12921-ҳисобварақ билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling