Ҳужжат кучини йўқотган


Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган қисқа муддатли кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet88/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

13104 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун тақдим этилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган кредитлар (шу жумладан овердрафт ва моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13105 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: хусусий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли ва акциядорлик жамиятлари, шунингдек юқоридаги тоифаларга мос келмайдиган бошқа юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан. моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида муддатида тўланмаган, қайта таснифланган ва 13101 — «Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа муддатли кредитлар», 13104 — «Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган қисқа муддатли кредитлар», 13109 — «Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар», 15501 — «Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган узоқ муддатли кредитлар», 15504 — «Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган узоқ муддатли кредитлар», 15505 — «Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган хусусий корхоналар, ширкатлар ва корпорацияларга берилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 13199 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган қарзларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling