Ҳужжат кучини йўқотган


Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)


Download 264.42 Kb.
bet90/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

13199 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, хусусий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли, акциядорлик жамиятлари, шунингдек юқоридаги тоифаларга мос келмайдиган бошқа юридик шахсларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган молиявий лизинг, овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13200 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар
13201 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатга банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13205 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 13201 — «Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар», 13209 — «Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар», 15401 — «Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар», 15405 — «Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 13299 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган қарзларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling