Ҳужжат кучини йўқотган


Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet92/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

13300 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар
13301 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақниннг таърифи: берилган санадан бошлаб 12 ой муддатга Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
(III-бўлимнинг 13301-ҳисобварағи иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13305 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла етиштириш учун берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган муддатида тўланмаган узоқ муддатли кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
(III-бўлимнинг 13305-ҳисобварағи иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 13301 — «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар», 13309 — «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар», 14301 — «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар», 14305 — «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, ғалла ва пахта маҳсулотлари учун берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 13399 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)» ва 14399 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)» ҳисобварағидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган қарзларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling