Ҳужжат кучини йўқотган


Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet94/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

14300 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар
14301 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақниннг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
(III-бўлимнинг 14301-ҳисобварағи иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14305 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнииг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14301 — «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар» ва 13305 — «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14399 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)» ҳисобварағидан чиқарилган ҳамда қарздор томонидан қопланган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14399 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
(III-бўлимнинг 14399-ҳисобварағи иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling