Ҳужжатлар тайёрлаш ва қабул қилиш тартиби


Download 30.04 Kb.
bet1/4
Sana01.05.2023
Hajmi30.04 Kb.
#1419044
  1   2   3   4
Bog'liq
4 ЎзР олий ҳарбий авиация билим юрти


Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртига (ЎРОҲАБЮ) ҳарбий таълим олиш истагини билдирган, ўрта маълумотга эга бўлган, юксак ахлоқий-ишчанлик қобилиятига эга бўлган, қабул шартлари, касбий танловнинг барча талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Билим юртига танлаш тадбирлари 4 босқичда амалга оширилади:
1 босқич (Ҳарбий-профессионал йўналиш) МИБ ёшларни чақириққача тайёрлаш ўқитувчиларини жалб этган холда ўрта мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари билан доимий равишда олиб борилади.
2 босқич (Дастлабки танлаш) МИБ, ҳ/қ муассасалари ва ОҲТМ кичик комиссиялари билан биргаликда белгиланган муддатларда олиб борилади.
3 босқич (Ҳарбий-профессионал танлаш) ОҲТМларида ташкил этилган қабул комиссиялари томонидан олиб борилади.
4 босқич (Тест синовлари) ЎР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази хамда ОҲТМларида ташкил этилган қабул комиссиялари томонидан олиб борилади.
Ҳужжатлар тайёрлаш ва қабул қилиш тартиби:
Билим юртига тугалланган ўрта маълумотга эга бўлган:
– офицерлар таркиби ҳарбий унвонига эга бўлмаган, 25 ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар;
– 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган, шу жумладан қабул йили 17 ёшга тўладиган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қабул қилинади. Таълим муддати 5 йил. Таълим жараёни у́збек, рус ва инглиз тилларида олиб берилади.
Билим юртига ўқишга кириш истагини билдирган шахслар ўқишга кириш йилининг 1 февралига қадар яшаш жойидаги туман ёки шаҳар мудофаа ишлари бўлимига ариза берадилар.
Аризада абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва ойи, турар жойининг манзили, олий ҳарбий билим юртининг номланиши, мутахассислиги кўрсатилади. Аризага таржимаи ҳоли, иш жойидан (ўқиш жойидан), ишламайдиганлар – маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсиянома, ўрта маьлумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси (ўқув юрти битирувчилари учун охирги чорак баҳолари кўрсатилган табелнинг нусхаси), иккита 4,5×6см ва олтита 3×4см ўлчовдаги (бош кийимсиз) тасдиқланган фотосурат, турар жойидан оилавий ҳолати, ота-оналарининг иш жойидан (ишламайдиган ота-оналар учун маҳалла фуқаролар йиғинидан) маълумотномалар илова қилинади.
Абитуриентлар ҳарбий билим юртига келганларида қабул комиссиясига ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ўрта маълумоти ҳақидаги ҳужжат (аттестат, диплом), туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг асл нусхалари ва озиқ-овқат аттестатини (ҳарбий хизматчилар) тақдим қиладилар.

Download 30.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling