Ҳужжатлар тайёрлаш ва қабул қилиш тартиби


Номзодларнинг дастлабки танлови


Download 30.04 Kb.
bet2/4
Sana01.05.2023
Hajmi30.04 Kb.
#1419044
1   2   3   4
Bog'liq
4 ЎзР олий ҳарбий авиация билим юрти

Номзодларнинг дастлабки танлови
Номзодлар билим юртига ўқишга қабул қилишда дастлабки танловнинг қуйидаги йўналишлари бўйича текшириб кўрилади:
– ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
– якка тартибдаги сухбатлашиш;
– индивидуал-психологик ўрганиш;
– умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини бахолаш;
– тиббий кўрикдан ўтказиш.
Номзодларнинг ижтимоий фаоллигини ва маънавий-ишбилармонлик фазилатларини аниқлашда:
– номзодларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислохатларнинг мохияти ва ахамияти, давлатни химоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларини тушуниши;
– юқори даражадаги хушёрлик хамда ёт мафкура ва ахлоққа нисбатан муросасизлик зарурлигини англаш;
– бурчни хис этиш, қатъиятлилик, ишчанлик, меҳнатсеварлик ва тўғрилик;
– жамоат ижтимоий ҳаётидаги фаол қатнашуви
– номзод томонидан хизмат (мехнат) фаолиятида, ўқишда ва ёшларни чақриққача тайёрлашда эришилган натижалари хисобга олинади.
Бундан ташқари, зобит бўлишни хохлашнинг асосланганлигига ва бунинг учун зарур фазилатлар мавжудлигига асосий эътибор берилади.
Номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш:
Индивидуал-психологик ўрганиш давомида номзодларга бир нечта вазифа бўйича психологик тестлар берилади.
Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:
ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;
мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;
шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги;
касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.
Номзодлар жисмоний тайёргарлигини баҳолаш.
Номзодларнинг жисмоний тайёргарликларини баҳолаш қуйидаги тартибда аниқланади:
– кучлилик (турникда тортилиш);
– чидамлилик (3 км га югуриш);
– тезлик (100 м га югуриш);
Жисмоний тайёргарлик имтиҳон меъёрлари (фуқаролар учун):

Машқлар турлари

Ўлчов бирлиги




Баҳо ва меъёрлар










аъло

яхши

қониқарли

3000 м югуриш

Минут

13.20

13.20-14.0

14.00-14.30

100 м югуриш

Секунд

14.4

14.5-14.8

14.9-15.4

Турникда тортилиш

Марта

11

9-10

7-8

Жисмоний тайёргарликдан умумий баҳоси «қониқарсиз» бўлган номзодлар, ихтисослашган имтиҳоннинг иккинчи босқичига қўйилмайди ва қайтариб юборилади:
– ҳарбий хизматчилар – муқаддам хизмат жойларига;
– фуқаро ёшлари – яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларига.

Download 30.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling