Ҳужжатларни стабилизация ва реставрация қилиш қоидалари


Download 19.28 Kb.
bet1/4
Sana31.01.2023
Hajmi19.28 Kb.
#1144445
  1   2   3   4
Bog'liq
New Документ Microsoft Word


Ҳужжатларни стабилизация ва реставрация қилиш қоидалари
Ҳужжатлар маълум бир ички ва ташқи сабабларга кўра шикастла-ниши мумкин, бундай ҳолатда уларни стабилизация ва реставрация қилиш шикастланиш характери ва даражасини инобатга олган ҳолда ташкил этилади, ҳужжатларнинг асл ҳолатига оид белгиларини максимал даражада сақлаган ҳолатида ва фойдаланиш учун қийинчиликлар юзага келтирмасидан аввал амалга оширилади. Ҳар сафар ҳужжатларни стабилизация ва реставрациядан ўтказиш ишлари битгач, амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар реставрация паспорти ёки технологик дафтарда қайд этиб борилади, бу эса назорат ташрифларида, турли даражадаги текширувларда далолатловчи , исботловчи ҳужжат сифатида тақдим этилади.
Стабилизация ва реставрация қилиш жараёни учун қўлланиладиган усуллар ва материаллар ҳужжатларга зарар келтирмаслиги, ҳужжатлардан фойдаланиш хусусиятларини сақлаб қолиши керак. Материаллар рН нинг қуйидаги қийматига эга бўлиши керак: қоғоз — 6,0—8,5; тери — 4,5—6,0; пергамент — 7,0—8,0; бошқа материаллар — 6,0—8,0
Ҳужжатларни стабилизация қилишнинг тартиби
АКМлар фондини ташкил этувчи босма шаклдаги ёки қоғоз кўринишидаги ҳужжатларни физик-кимёвий, биологик ва механик омилларга нисбатан стабилизация қилиш масъулиятли жараён бўлиб, улар индивидуал ва оммавий иш усуллари ёрдамида амалга оширилади. Ҳужжатларни физик-кимёвий, биологик ва механик омилларга нисбатан стабилизация қилиш қуйидагича амалга оширилади:

  • 1. металл ионларини комплекс ҳосил қилувчи бирикмалар билан блокировка қилиш ва матн (тасвир) ёзиш учун фойдаланилган материал хусусиятига кўра кислоталикни 6,0—8,5 рН гача суюқ ва газ фазасидаги кучсиз ишқор композициялар билан нейтраллаш орқали (1,0—3,0) фоизли ишқор резерв ҳосил қилиш билан амалга оширилади.

  • 2.Агар ҳужжатлар замбуруғ билан шикастланса, уларни стабилизация қилиш замбуруғга қарши бирикмалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади ва 10,0 фоиздан кўп бўлмаган намлик ҳажмини таъминлайдиган ишлов берилади.

  • 3.Физик-кимёвий, биологик ва механик сабабларга кўра шикастланган тери ва пергаментдаги ҳужжатларни стабилизация қилиш учун ўзига хос, махсус, индивидуал усуллар қўлланилади.

  • 4. Физик-кимёвий ва механик таъсирларга нисбатан тери муқовадаги ҳужжатларни стабилизация қилиш учун енгил ишқорли композициялар (суюқ муҳитда) ишлатилади, металларнинг ионларини комплекс ҳосил қилувчи бирикмалар билан 4,5-6,5 рН гача блокировка қилинади, нам ютиш даражасини эса, 5 фоиздан—6,0 фоизгача, намликни чиқариш даражасини 4 фоиздан— 5,0 фоизгача камайтириш мақсадида ёғ композициялари ёрдамида ишлов бериш билан кислоталиликни нейтраллаш амалга оширилади.

  • 5. Физик-кимёвий ва механик омилларга нисбатан пергаментдаги ҳужжат ларни стабилизация қилиш узокдан намлантириш ва ёғ эмульсияси билан ишлов бериш орқали намлик ҳамда ёғ таркибини оширган ҳолда амалга оширилади.

  • 6. Замбуруғлар билан шикастланган ҳужжатларни стабилизация қилиш замбуруғга қарши бирикмалардан фойдаланган ҳолда бажарилади.


Download 19.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling