Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри
-модда. Автомобиль, темирйўл ва дарё транспорти орқали ташув ҳужжатлари
Download 0.75 Mb.
|
nasiba akkreditiv uz
24-модда. Автомобиль, темирйўл ва дарё транспорти орқали ташув ҳужжатлари
а. Автомобиль, темирйўл ва дарё транспорти орқали ташув ҳужжатлари, қандай аталишидан қатъи назар, қуйидагилардан иборат бўлиши лозим: I. ташувчининг исми кўрсатилган ва: - ташувчи ёки у айтган агент томонидан ёки ташувчининг номидан имзоланган бўлиши ёки - ташувчи ёки у айтган агент томонидан ёки ташувчининг номидан имзо қўйиш, штамп босиш ёки қайд қилиш йўли билан товарлар олингани ҳақида қайдга эга бўлиш. Ташувчи ёки агентнинг товарлар олгани ҳақида ҳар қандай имзо, штамп ёки қайд ташувчи ёки агентнинг имзоси сифатида идентификация қилинган бўлиши лозим. Агентнинг ҳар қандай имзоси, штамп ёки товарлар олингани ҳақида қайд агент ташувчининг номидан ёки унинг ўрнига ҳаракат қилгани ёки имзолаганини кўрсатиши лозим. Агар темирйўл транспорт ҳужжатида ташувчи кўрсатилган бўлмаса, темирйўл компаниясининг ҳар қандай штампи ёки имзоси ҳужжат ташувчи томонидан имзоланганининг исботи деб ҳисобланиши мумкин. II. аккредитивда кўзда тутилган жойда жўнатиш, юк ортиш ва ташиш учун товарлар жўнатиш санаси ёки товарлар олиш санасининг кўрсатилиши. Агар транспорт ҳужжатида товар олинган сана ёки товар жўнатилган санани кўрсатадиган штемпель белгиси бўлмаса, транспорт ҳужжати берилган сана деб жўнатиш санаси ҳисобланади. III. аккредитивда кўзда тутилган жўнатиш жойи ва якуний манзил кўрсатилиши. b.I. Автомобиль транспорт ҳужжати юк жўнатувчи ёки эскпортчи учун асл нусха бўлиши ва ҳужжат ким учун тайёрлангани кўрсатилмаслиги лозим. II. «Дубликат» қайдига эга бўлган темирйўл транспорт ҳужжати асл ҳужжат деб ҳисобланади. III. Темирйўл ёки дарё транспорт ҳужжати, асл ҳужжат сифатида қайд этилгани ёки қайд этилмаганидан қатъи назар, асл ҳужжат деб ҳисобланади. c. Транспорт ҳужжатида берилган асл нусхалар сони ҳақида кўрсатилмаган ҳолларда тақдим этилган миқдор тўлиқ комплект ҳисобланади. d. Мазкур модданинг мақсадлари учун, қайта юклаш аккредитивда кўрсатилган юк ортиш, жўнатиш ёки якуний манзил жойига ташиш вақтида юкни битта ташув воситасидан тушириш ва худди шу транспорт туридаги бошқа воситага юклашни англатади. е. I. Автомобиль, темирйўл ёки дарё транспортининг транспорт ҳужжатида барча ташувлар битта транспорт ҳужжати билан қопланиши шартида товарлар қайта юкланиши мумкин эканлиги кўрсатилиши мумкин. II. Автомобиль, темирйўл ёки дарё транспортининг қайта юклаш ўринга эга бўлиши кўрсатиладиган транспорт ҳужжати, ҳаттоки аккредитивда қайта юклаш тақиқланган ҳолларда ҳам қабул қилинади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling