Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри
Download 0.75 Mb.
|
nasiba akkreditiv uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- 37-модда. Бошқа томон ҳаракатларининг тан олинмаслиги
- 38-модда. Ўтказма аккредитив
- 39-модда. Тушумдан бошқалар фойдасига воз кечиш
36-модда. Форс-мажор
Банк табиий офатлар, қўзғолонлар, фуқаролик ғалаёнлари, исёнлар, уруш ҳаракатлари, терор хурулари ёки иш ташлашлар ва локаутлар оқибатида унинг фаолияти тўхтатиб қўйилиши билан изоҳланадиган ҳар қандай оқибатлар учун жавобгар эмас. Банк ўз фаолияти тикланганидан сўнг унинг фаолиятида бундай тўхталиш давомида юзага келган, улар бўйича тўлов муддати ўтиб кетган тўловлар ёки негоциацияни амалга оширмайди. 37-модда. Бошқа томон ҳаракатларининг тан олинмаслиги a. Буйруқ берувчининг йўриқномаларини бажариш мақсадида бошқа банкнинг хизматларидан фойдаланадиган банк буни буйруқ берувчининг риски ва унинг ҳисобидан бажаради. b. Банк-эмитент ёки авизо қиладиган банк у бошқа банкка берадиган йўриқномалар бажарилмаган тақдирда, ҳаттоки мазкур банкни танлаш бўйича айнан ўзи ташаббус билдирган бўлса ҳам, жавобгар ҳисобланмайди. c. Хизматлар кўрсатиш борасида йўриқомани бошқа банккка берган банк йўриқноманинг бажарилиши билан боғлиқ равишда ушбу банк сарфлайдиган ҳар қандай харажатлар, йиғимлар ва комиссияон тўловлар учун жавобгар ҳисобланади. Агар аккредитивда харажатлар бенефициар ҳисобидан тўланиши ва бу харажатлар тушумлардан чиқариб ташланиши ёки йиғилиши мумкин эмаслиги кўзда тутилган бўлса, бу ҳолда банк-эмитент харажатларни тўлаш учун жавобгар бўлади. Аккредитив ёки унинг ўзгариши бенефициар учун авизо қилиш авизо қиладиган банк ёки иккинчи авизо қиладиган банк харажатларини тўлаш билан асосланишини кўзда тутмаслиги лозим. d. Буйруқ берувчи хорижий ҳуқуқ ва урф-одатлардан келиб чиқадиган барча масъулият ва жавобгарликлар бўйича боғлиқ ҳисобланади ва жавоб беради. 38-модда. Ўтказма аккредитив a. Банк бунга розилик билдирган ҳолатни истисно қилганда аккредитив ўтказиш бўйича банк мажбуриятларга эга эмас. b. Мазкур модданинг мақсадлари учун: Ўтказма аккредитив шуни англатадики, у «ўтказма» деб махсус белгиланади. Ўтказма аккредитив бенефициарнинг («биринчи бенефициар») илтимоси бўйича бошқа бенефициарга («иккинчи бенефициар») тўлиқ ёки қисман берилиши мумкин. Ўтказувчи банк аккредитивни ўтказадиган ижрочи банкни англатади, ёки, аккредитивда исталган банк томонидан ижро этиладиган – банк-эмитент томонидан ўтказмани амалга ошириш учун махсус ваколатланган ва аккредитивни ўтказадиган банкни англатади. Банк-эмитент ўтказувчи банк бўлиши мумкин. Ўтказма аккредитив ўтказувчи банк томонидан иккинчи бенефициарга ижро этиладиган аккредитивни англатади. c. Агар ўтказиш вақтида бошқа ҳолат келишиб олинган бўлмаса, ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар (комиссион тўловлар, божлар ва бошқа харажатлар) биринчи бенефициар томонидан тўланади. d. Қисман тўловлар ва жўнатмалар рухсат этилиши шартида аккредитив биттадан ортиқ иккинчи бенефициарга қисмлаб ўтказилиши мумкин. Ўтказма аккредитив иккинчи бенефициарнинг илтимоси бўйича бошқа ҳар қандай кейинги бенефициар ўтказилиши мумкин эмас. Биринчи бенефициар навбатдаги бенефициарсфт кўриб чиқилиши мумкин эмас. e. Ўтказма ҳақида ҳар қандай илтимос ўзгаришлар иккинчи бенефициар томонидан авизо қилиниши мумкинлиги ва бу қандай шартларда бажарилишини кўрсатиши лозим. Ўтказма аккредитив бу шартларни аниқ кўрсатиши лозим. f. Агар аккредитив биттадан ортиқ иккинчи бенефициарга бериладиган бўлса, битта ёки ундан ортиқ иккинчи бенефициар томонидан ўзгаришларни рад қилиш мос равишда ўтказма аккредитив унга нисбатан ўзгартирилган ҳар қандай иккинчи бенефициар акцепти ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Ўзгаришларни рад қилган ҳар қандай иккинчи бенефициар учун ўтказма аккредитив ўзгармасдан қолаверади. g. Ўтказма аккредитив, қуйидагиларни истисно қилганда, аккредитив муддатлари ва шартларини, жумладан, агар мавжуд бўлса, тасдиқлашни аниқ акс эттириши лозим: - аккредитив суммаси, - унда кўрсатилган товар бирлиги учун ҳар қандай нарх; - аккредитивнинг амал қилиш муддати, - ҳужжатлар тақдим этиш учун вақт даври, ёки - сўнгги жўнатма санаси ёки ҳар бири ёки барчаси қисқартирилиши ёки кичрайтирилиши мумкин бўлган жўнатма учун даврлар. Суғурта қоплами учун фоизлар аккредитивда ёки мазкур моддаларда кўзда тутилган қоплаш суммасини таъминлайдиган тарзда оширилиши мумкин. Биринчи бенефициар номи аккредитив буйруқ берувчининг номи билан алмаштирилиши мумкин. Агар буйруқ берувчининг номи юклама ҳужжатидан бошқа ҳужжатларда кўрсатиш учун аккредитив томонидан махсус талаб қилинса, бундай талаб ўтказма аккредитивда акс эттирилиши лозим. h. Биринчи бенефициар агар бу нарса мавжуд бўлса, ўз счет-фактураси ёки траттаси билан бенефициар счети ва траттасини аккредитивда кўрсатилмаган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда алмаштириш ҳуқуқига эга ва агар бундай алмаштиришдан сўнг, агар унинг счети ва бенефициар счети ўртасида фарқ мавжуд бўлса, биринчи бенефициар аккредитив бўйича бундай фарқни олиши мумкин бўлади. i. Агар биринчи бенефициар мавжуд бўлган ҳолатда ўз счети ва траттасини тақдим этадиган, лекин буни биринчи талаб бўйича бажаришдан бош тортадиган бўлса, ёки биринчи бенефициар тақдим этган счетлар иккинчи бенефициар ҳужжатларни тақдим этишида бўлмаган қарама-қаршиликларни юзага келтирадиган бўлса ва биринчи бенефициар биринчи талаб бўйича уларни тўғрилашдан бош тортадиган бўлса, ўтказувчи банк иккинчи бенефициардан олинган ҳужжатларни биринчи бенефициар олдида жавобгарликсиз банк-эмитентга тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади. j. Биринчи бенефициар ўзининг ўтказма ҳақида илтимосида тўлов ёки негоциация иккинчи бенефициарга нисбатан аккредитив муддати тугагунга қадар, аккредитив ўтказилган жойда ҳақиқий эканлигини кўрсатиши мумкин. Мазкур қоида 81-модданинг h-бандига мувофиқ биринчи бенефициарнинг ҳуқуқларини камситмайди. k. Иккинчи бенефициар томонидан ёки унинг номидан ҳужжатлар тақдим этиш ўтказувчи банкда амалга оширилиши лозим. 39-модда. Тушумдан бошқалар фойдасига воз кечиш Аккредитив ўтказмани кўзда тутмаслиги бенефициарнинг қўлланаётган ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ аккредитив бўйича эга бўлган ёки эга бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай тушумдан бошқалар фойдасига воз кечиш ҳуқуқига дахл қилмайди. Мазкур модда фақат тушумдан бошқалар фойдасига воз кечиш билан боғлиқ бўлиб, аккредитив бўйича ишлаш ҳуқуқидан бошқалар фойдасига воз кечишга дахл қилмайди. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling