Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри


-модда. Суғурта ҳужжати ва қоплами


Download 0.75 Mb.
bet16/19
Sana10.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1185395
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
nasiba akkreditiv uz

28-модда. Суғурта ҳужжати ва қоплами
a. Суғурта полиси, суғурта сертификати ёки декларацияси каби суғурта ҳужжати суғурта компанияси, суғурта қилувчи идора ёки уларнинг агентлари ёхуд вакиллари томонидан берилган ва имзоланган бўлиши лозим.
Агент ёки вакилнинг ҳар қандай имзоси агент ёки вакил суғурта компанияси ёки суғурта қилувчи идоранинг номидан ёки унинг ўрнига имзо қўйганлигини кўрсатиши лозим.
b. Агар суғурта ҳужжати биттадан ортиқ асл нусхада берилганини кўрсатадиган бўлса, барча асл нусхалар тақдим этилиши лозим.
c. Суғурта қоплами ҳақида қайдлар қабул қилинмайди.
d. Суғурта полиси суғурта сертификати ёки декларациясининг ўрнига қабул қилинади.
e. Агар суғурта ҳужжатидан суғурта жўнатиш санасидан кеч бўлмаган санадан кучга кириши келиб чикмайдиган бўлса, суғурта ҳужжати санаси жўнатиш санасидан кеч бўлмаслиги лозим.
f. I. Суғурта ҳужжати суғурта қоплами суммасидан иборат ва аккредитив валютасида бўлиши лозим.
II. Аккредитивдаги суғурта қоплами товарлар қиймати, юклама ҳужжат суммасидан фоизда бўлиши ёки шу тахлитда ҳисобланиши талаби талаб қилинган суғурта қопламининг минимал суммаси ҳисобланади.
Агар аккредитивда талаб қилинган суғурта қоплами ҳақида кўрсатмалар бўлмаса, бу ҳолатда суғурта қоплами суммаси товарлар қиймати СИФ ёки СИП 110%идан кам бўлмаслиги лозим.
Агар СИФ ёки СИП нархини ҳужжатлардан аниқлаш имкони бўлмаса, суғурта қоплами суммаси талаб қилинган тўов ёки негоциация суммасидан, ёки тижорат счети бўйича товарлар умумий қийматидан келиб чиқиб, уларнинг қайси бири катта эканлигига қараб ҳисоблаб чиқилиши лозим.
III. Суғурта ҳужжати, аккредитивда кўзда тутилганидек, рисклар камида юк жўнатиш ёки юк олиш жойидан бошлаб ва якуний манзилгача ёки жавобгарликдан халос бўлиш жойигача қопланишини кўрсатиши лозим.
g. Аккредитив талаб қилинган суғурта турини кўзда тутиши ва, мавжуд бўлган ҳолларда, суғурта билан қопланиши лозим бўлган қўшимча рискларни кўзда тутиши лозим. Агар аккредитив «оддий рисклар» ёки «одатий рисклар» каби аниқ бўлмаган атамалардан фойдаланадиган бўлса, суғурта ҳужжати бирон-бир қопланмаган рисклар учун жавобгарликсиз қабул қилинади.
h. Агар аккредитив «барча рискларни» суғурта қилиш учун талаб қилинса ва тақдим этилган суғурта ҳужжати «барча рисклар» ҳақида кўрсатма ёки қўшимча шартдан иборат бўлса, «барча рисклар» сарлавҳаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, суғурта ҳужжати қайсидир рисклар чиқариб ташланишини ҳисобга олмасдан қабул қилинади.
i. Суғурта ҳужжати истисно қиладиган қўшимча шартга ҳаволадан иборат бўлиши мумкин.
j. Суғурта ҳужжатида суғурта франшизани кўзда тутиши кўрсатилиши мумкин.
29-модда
a. Агар аккредитив муддати тугайдиган сана ёки ҳужжатлар тақдим этиш учун сўнгги кун ҳужжатлар тақдим этилиши лозим бўлган банк 36-моддада кўрсатилган сабаблардан бошқа сабабларга кўра ёпиқ бўлган кунга тўғри келадиган бўлса, бу ҳолда ҳужжатлар тақдим этиш учун сўнгги кун ёки муддат тугайдиган сана, вазиятга қараб, шу кундан кейинги биринчи банк кунигача узайтирилиши мумкин.
b. Агар ҳужжатлар кейинги биринчи банк кунида тақдим этилган бўлса, ижрочи банк банк-эмитентга ёки тасдиқловчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш 29-модданинг а-бандига мувофиқ узайтирилган вақт чегарасида амалга оширилгани ҳақида баёнот бериши лозим.
c. Ҳужжатлар жўнатишнинг бундан кечроқ санаси 29-модданинг а-банди асосида узайтирилмайди.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling