Ҳукмдор олий ҳазратлари лоренцо деи медичига — никколо макиавеллидан


I б о б  МАМЛАКАТЛАРНИНГ НЕЧА ТУРДАЛИГИ ВА УЛАРНИНГ ЭГАЛЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/26
Sana10.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1086653
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
nokolo makivelliy

I б о б 
МАМЛАКАТЛАРНИНГ НЕЧА ТУРДАЛИГИ ВА УЛАРНИНГ ЭГАЛЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ 
Авом устидан ҳокимияти мавжуд барча мамлакат, барча давлатлар ўтмишда-да, 
ҳозирда-да моҳиятан тузуми ёки республика бўлади, ёки якка ҳоким томонидан 
бошқарилади. Якка ҳокимчилик — агар ҳокимнинг сулоласи узоқ давр тахт сурган 
бўлса, меросий бўлади ёки янги эгалланган бўлади. Янги ҳокимият тўлиқ бир давлат 
устидан ёки бошқа давлатнинг бир бўлаги устидан ўрнатилади. Биринчи тоифага 
Франческо Сфорца қўлига ўтган Миланни; иккинчи тоифага Испания истило этган 
Неаполитан қироллигини мисол қилиб келтириш мумкин. Янги вилоят ва давлатлар — 
ўз қурол кучи билан ёки бировнинг қурол кучи билан олинади. Шунингдек, тақдир 
туҳфаси сифатида ҳам тегиши ёки шахсий жасорат туфайли қўлга киритилиши 
мумкин. Уларнинг ҳокимларга бўйсунишга одатланган ёки, аксинча, қадимдан 
эркинликда яшашга ўрганган бўлишини албатта, ҳисобга олмоқ кераклигини 
таъкидлаш жоиз. 
II б о б 
МЕРОСИЙ ЯНГИ ҲОКИМЛИК 
Республика масаласига тегмайман, чунки у хусусда бошқа асаримда батафсил 
гапирилади. Бу ерда эса, юқорида белгиланган тартибга кўра якка ҳокимликнинг 
давлатни бошқариши ва сақлаб қолиш усуллари хусусида мулоҳаза юритаман. 
Авваламбор, ворисий салтанат хусусида гапирилса, фуқароларига таниш ва ўрганиш 
бўлиб қолган сулола тахтига ворислик бўйича чиққан подшоҳни иши — янги, бегона 
тахт эгасидан кўра анча енгил кўчади. Сабаби, ота-боболарининг одатларидан четга 
чиқмасликнинг ўзи салтанатни сақлашга кифоя қилади. Кейинчалик янги шароит ва 
воқеаларга аста-секин мослаша олса бас. Агар шу йўлдан борилса иқтидори 
ўртамиёна бўлган подшоҳ ҳам ҳокимиятни қўлдан чиқармаслиги мумкин. Албатта, 
четдан келган қудратли босқин бундан мустасно. Мамлакатини олиб қўйишган 
тақдирда ҳам босқинчи биринчи муваффақиятсизликка учраган заҳоти у ўз 
салтанатини қайтариб олишига имконият топилади. 
Бизнинг Италиямизда бунга мисол тариқасида, 1484 йилда венецияликлар ва 1510 
йилда папа Юлий томонидан мағлубиятга учратилишига қарамай ўз ҳокимиятини 
сақлаб қолган ферраралик герцогни кўрсатиш мумкин. Ота-боболарининг узоқ давр 
Феррара тахтида ўтиргани омад қайта кулиб боққанлигининг асосий сабаби бўлди. 
Зероки, ворисда ўз фуқаросига нисбатан зуғум ўтказишга сабаб ҳам, зарурат ҳам 
бошқаларга нисбатан оз бўлади ва шу туфайли фуқаро ҳам унга меҳру оқибат 
кўрсатади. Агар раъиятнинг нафрату ғазабини қўзғатадиган хатти-ҳаракатларни 
ҳаддан ошириб юбормаса халқининг муҳаббати сақланиб туриши табиий қонуниятдир. 
Чунки, сулоланинг қадимийлиги бурун замонларда шу сулолани тахтга олиб келган 
тўнтариш ва босқинларни ҳамда уларни келтириб чиқарган сабабларни унутишларига 
рағбат беради. Ҳар қандай янги ўзгариш ва тўнтариш эса янада янги ўзгаришлар учун 
йўл очади. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling