Улуғбек Маматханов Оралиқ назорати учун ёзма иш


Download 17.21 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi17.21 Kb.
#1351729
Bog'liq
Улуғбек Маматханов - Оралиқ назорати бўйича ёзма иш


Улуғбек Маматханов

Оралиқ назорати учун ёзма иш

Журналистика менинг ҳаётимда.

Журналистикага қизиқишим болалик йилларим билан боғлиқ десам муболаға бўлмайди. Кориш бўйича ногиронликка ега бўлганим учундир балки, болалик деганда радио приёмник ҳаёлимга келади. Мен учун енг яҳши совға ҳам радио приёмник бўлган. Журналистикага амали қизиқишларим тахминан, 10 ёшларимдан бўй кўрсатган. Ўша вақтларда радио эфирларда бериб борилувчи консерт дастурларида ижрочилар ва улар ижро этган қўшиқларни ҳаёлан радио бошловчи бўлиб ўз овозим билан эълон қилишга харакат қилар эдим. Aлбатта бу борада мусиқага бўлган қизиқишларим ҳам менга илҳом бахш этган.


Маҳалладаги тенгдошларим билан радио эфир ўйинини ўйлаб топкандик ва камина дойим бу ўйинларга бошловчи сифатида рахбарлик қилганман.
Вақт ўткани сайин улғая бордик ва қизиқишларимиз ҳам юксала борди. Мен ўқиган мактабларда Оқмурод ака деган устоз бор эдилар. Улар мактабимизда турли маданий-марифий тадбирларни ташкил этиб, биз ўқувчиларни бу жараёнларга қизғин жалб этишга харакат қилардилар. Мен ҳам шу тадбирларда гоҳ қўшиқ айтиб, гоҳо еса бошловчилик қилиб иштирок этганман дойим.
Мактабни битиргач юксакроқ парвозларни истаган холда, ўша вақтларда машхур бўлган радио стансияга бориб мени бошловчи сифатида синаб кўришларини илтимос қилганман ва кўзим ожизлиги сабаблими билмадим, рад жавобини олганман. Шундан сўнг рухий тушкунликка тушиб, мен хечқачон журналист бўлолмайман деган хаёлда ўзимни санат йўлига бағишлашга қарор қилдим ва миллий мусиқа сирларини мукаммал ўрганишга интила бошладим.
Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлагач талим соҳасида ишладим. Бу ишимдан ташқари ҳуқуқий савотҳонлигим даражаси бошқа тенгдошларимга нисбатан яхшироқ бўлгани сабабли ногиронлиги бўлган шахслар мас`алалари билан ҳам шуғуллана бошлаганман. Дойимо теле радио каналлар ва бошқа интернет наширларда ногиронлик мас`алалари ёритилганда камситувчи жумлаларга дуч келиб жуда ҳам хафа бўларканман, ўз-ўзидан журналистикада янги тушунча, яъни, ногиронлик мавзусини ёритилишида изланишлар қилиш зарурати борлигини ҳис қилардим. Журналистикага нисбатан бўлган кучли қизиқишларим замирида 2022 йилда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг Олий журналистика курслари йўналишига магистратура босқичига ўқишга кирдим.
Aлбатта менинг ҳамкасбларимда нега журналистика бўйича магистратурага ўқишга кирганим бўйича саволлар пайдо бўла бошлади. Мен эса Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида ногиронлик мас`алаларини ёритиш бўйича анчагина камчиликлар кузатилиши, журналистик материалларда но ўрин терминология қўлланилиши ва бу йўналишда тегишли изланишлар ҳамда татқиқотлар ўтказилишига ўткир зарурат борлигини англатишга харакат қиляпман. Балки мен бирор оммавий ахборот воситасида журналист сифатида фаолият кўрсатмаслигим мумкин. Aммо келажакда ўз қизиққан соҳам журналистикада асосий каспим бўлган ногиронлик мас`алалари бўйича експертлик нуқтайи назаридан келиб чиқиб маҳаллий ва халқаро тажрибаларни қўллаб журналистлар учун ногиронлик мас`алаларини тўғри ёритилиши бўйича амалий услуб ишлаб чиқишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.

Журналистика ва жамият



ЖУРНАЛИСТИКА — ижтимоий фаолият тури. Бу фаолият эгалари (журналистлар) ижтимоий долзарб ахборотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио, телевидение, ахборот агентликлари ва б.) орқали тарқатиш билан шуғулланади. Журналистика оммавий тарғибот ва ташвиқот шаклларидан бири. Журналистиканинг хусусияти, мақсади жамиятнинг ижтимоий табиатига боғлиқ. Журналистика атамаси дастлаб журналлар мажмуига, кейинчалик барча даврий нашрларга нисбатан қўлланилган. Эндиликда Журналистика ибораси Журналистика фаолияти маҳсулини, шу б-н боғлиқ касблар мажмуини, шунингдек, шу соҳага оид таълимни ва фан тармоғини ҳам англатади. Журналистика фаолияти таркибига матбуот, радио, телевидение, ахборот агентликлари, ҳужжатли кино ва б. киради.
Журналистика тизимидаги ахборот воситалари омманинг кундалик долзарб ижтимоий ва махсус ахборотга бўлган эҳтиёжини кршшришда асосан публицистиката таянади, шунингдек, муҳим ижтимоий масалаларни талқин қилувчи илмий, бадиий ва б. асарлардан ҳам фойдаланади. Журналистика тизимидаги ахборот воситалари ўз фаолиятида маълум даврийликка ва тезкорликка амал қилади.
Ахборотни тўплаш, тахлил қилиш ва тарқатишга йўналтирилган ижтимоий фаолиятнинг дастлабки куртаклари қадим-қадимда пайдо бўлган. Одамларни ижтимоий турмушда содир бўлаётган воқеалардан хабардор қилиш, уларга ахборот воситасида маълум ғоявий-руҳий таъсир ўтказиш турли шакл ва усулларда намоён бўлган. Оғзаки ахборот нотиқлар, жарчилар томонидан етказилган. Ёзма маълумотлар эса, мае, Қад. Мисрда папирусларга битилиб, тарқатилган. Қад. Римда эълонлардан, қўлёзмалардан фойдаланилган.
Ҳоз. давр Ж. си дастлаб 17-а. бошидаги илк даврий босма нашрлар қиёфасида юзага келган. 19-а. нинг 2-ярми ва 20-а. да фотография ҳамда кинематографиянннг кашф қилиниши туфайли фото ва киножурналистика ташкил топди. 20-а. нинг 20-й. ларидан эътиборан радиотехника ютуклари асосида радиожурналистика тараққий қила бошлади, 40-й. ларда эса тележурналистика майдонга келди.
Оммавий ахборот пайдо булиши ва ривожланиши билан умумий савияси ва касбий маҳорати юксак журналистларга эҳтиёж кучая борди. Ана шу эҳтиёж тақозоси турли мамлакатларда махсус Журналистика таълимини юзага келтирди. Журналистиканинг сиёсий йўналиши жиҳатидан бирбиридан фарқ қилувчи бир нечта тури таркиб топди, фаолиятнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва вазифасига дойр турлича қарашлар юзага келди. Чунончи, коммунистик Журналистика фаолиятига партиявийлик, синфийлик асос қилиб олинди. Бу ҳол кўп ҳолларда умуминсоний маънода ахборот соҳасида инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларининг чекланишига, қўпол равишда поймол қилинишига олиб келди.
Журналистика тараққиёти қатор омилларга боғлиқ бўлиб, сиёсий эркинликлар, биринчи галда, матбуот эркинлиги бу омиллар орасида алоҳида ўрин эгаллайди. Матбуот эркинлиги демократик жамият ривожининг зарурий шарти ҳисобланади. Журналистика эркин фаолият шароитидагина жамият аъзоларини холис ва ҳаққоний ахборот б-н таъминлай олади, давлат ва жамият ўртасида ўзини воситачи сифатида намоён этади.
Ўзбекистонда Журналистика 19-а. нинг 2-ярмида пайдо булди. Унинг тарихи Тошкентда чиқарилган «Туркестанские ведомости» ва «Туркистон вилоятининг газета» каби расмий даврий нашрлардан бошланади. 20 а. нинг 1 – ва 2-ўн йиллигида Ўзбекистонда асосий эътиборни миллий тараққиётни таъминлашга қодир маърифатли инсонларни тарбиялашга йўналтирилган хусусий миллий газ. ва жур. лар («Тараққий», «Хуршид», «Садои Туркистон», «Самарқанд», «Ойина» ва б.) ҳам фаолият кўрсатди. Шўро тузуми даврида Ўзбекистонда даврий матбуот тармоғи республика, вилоят ва туман миқёсида чиқадиган умумсиёсий ва тармоқ газ. лари, шунингдек, янги жур. лар ҳисобига кенгайди, айни пайтда Ўзбекистонда радиожурналистика ва тележурналистика ҳам таркиб топди. Лекин булар мустабид тузум кўзлаган сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий мақсадларга хизмат қилишга маҳкум эди.
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, республика Ж. си демократик босқичга қадам қўйди ва жамиятни демократик тарзда янгилаш, ҳуқуқий демократик давлат барпо қилишга кўмаклашаётган янги тизим шакллана бошлади. 1997 й. да «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида», «Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида», «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» қонунлар қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 й. 26 февралида «Журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ти-зимини такомиллаштириш тўғрисида» ги қарори эълон қилинди. Мазкур ҳужжатлар республикамизда журналист кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда дунё андозалари даражасига кўтариш йўлида ғоят муҳим аҳамиятга эгадир. Шундан бери ўтган вакт мобайнида бу қонунлар ва қарорни амалга ошириш йўлида анча ишлар қилинди. Истиклол туфайли республика журналистларининг ижтимоий ҳаёт воқеа ва ҳодисаларини тахлил қилиш ва ёритишга ёндашуви ҳам тубдан ўзгарди. Эндилиқца журналистлар ижтимоий жараёнларни таҳлил қилиш ва ёритишда илмий билимларга, умуминсоний ва миллий қадриятларга, халқаро ҳамжамият эътироф этган умумдемократик қоидаларга таянмоқда.
Журналистика тизимининг шаклланиш жараёнида республикада журналист ихтисоси бўйича махсус олий таълимга ҳам асос солинди. 1949 й. Ўрта Осиё давлат ун-ти (ҳоз. ЎзМЎ)нинг филология ф-ти қошида олий маълумотли журналистлар тайёрлайдиган махсус бўлим таш-кил қилинди. Бу бўлим 1967 й. да мус-тақил ф-тга айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан (1996 й. 26 апр.) «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони таъсис этилди. Сўнги йилларда юртимизда сўз эркинлигига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳолат Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018-йил ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТИКА ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР УНИВЕРСИТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАги ПҚ-3737-сонли қарорини имзолаши билан ҳам ифодаланади.
Юқорида баён қилинган ислоҳотларнинг Ўзбек журналистикаси ривожига катта таъсирп кўрсатиши шубҳасиз. шу билан бирга, кўп йиллардан буён шу соҳада фаолият кўрсатиб келаётган, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган устоз журналистларнинг мавжуд билим ва тажрибаларидан ҳам фойдаланилмоқда. Бунга мисол қилиб, соҳа ривожидга ўз ҳиссаларини қўшган устоз журналистларимиз М. Худойқулов, Файзулло мўминов, Ёқутхон Маматова, Қудрат Эрназаров, Назира Тошпўлатова, Каромат Қиличова, клеминтина Исмоилова, каби профессорлик, докторлик унвонига эга журналистларимизнинг билимларидан фойдаланиб келинаётганини айтишимиз мумкин.
Download 17.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling