Улуғвор ғоялар даъвати


Унутилмас учрашув арафаси


Download 165.5 Kb.
bet6/10
Sana04.02.2023
Hajmi165.5 Kb.
#1162999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари

Унутилмас учрашув арафаси
1999 йилнинг 16 февралида бир гуруҳ ёшлар оппозицион кучларнинг сохта чақриқларига учиб, Тошкент шаҳрининг бир қанча нуқталарида бир вақтда динамитлар портлатиш йўли билан Ўзбекистон Президенти ҳаётига суиқасд қилишга уриниб кўришди. Оқибатда воқеа содир бўлган жойларда бўлган кўплаб бегуноҳ фуқаролар қурбон бўлди, бинолар вайрон бўлди, айрим йўловчилар ногирон бўлиб қолишди. Лекин, ёвуз мақсадни режалаштирган оппозиционерлар мақсадига эриша олмади ва бутун халқимизга ўзларининг жирканч башарасини ошикора кўрсатиб қўйишди. Уларнинг асосий мақсади конституцион тузимни ағдариб, ҳокимиятни эгаллаш эди. Мазкур иғвогарликни амалга оширганлар орасида ҳали ўзлигини англаб етмаган ёшларимиз ҳам бор эди. Улар ҳали кимга ва нима учун хизмат қилаётганлигини ҳам англаб етишмаган эди. Бу ходиса зудлик билан ёшлар орасида мафкуравий тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш кераклигини, бу иш кечиктириб бўлмас вазифа эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси мазкур ходисадан кейин 1999 йил февраль ойининг охирида бир гуруҳ олимлар қаршисига 1 ҳафта ичида миллий истиқлол ғояси ҳақида ўз фикрларини рефератив тарзида ёзиб келиш вазифасини қўяди. Олимлар бу вазифа бўйича, ҳар ким ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб, рефератив ишлар тайёрлашди. Ана шу жараёнда мазкур мақола муаллифи ҳам махсус мақола ёзди, бу мақола кейинчалик “Миллий тикланиш” газетасининг икки сонида босилиб чиқди.
Президент девонига...
1999 йил март ойининг бошларида менинг бевосита раҳбарларим, зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, биринчи президент И.А.Каримов ҳузурига учрашувга боришим лозимлиги ҳақида топшириқ беришди.
Мен учун бу учрашув кутилмаган ходиса эди. Белгиланган вақтда девонга етиб бордим ва номимга ёзилган рухсатномани олиб, иккинчи қаватда жойлашган тегишли бўлимга кирдим. Бўлим бошлиғи давлат раҳбари билан қандай тартибда суҳбатлашиш лозимлиги ҳақида менга батафсил тушунтириш бергач, ҳар эҳтимолга қарши дафтарча ва ручка бериб, раҳбарнинг ҳар бир гапини ёзиб олишим лозимлигини жиддий уқтирди. (Шуниси афсусланарлики, мен Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий Бош қўмондони ҳузурига кирганимда, ҳарбий кителдан ручка ва дафтарчани олиш ноқулай бўлганлиги сабабли бу ёзув ашёларидан фойдалана олмадим. Бош қўмондоннинг гапларини эса хотирада сақлашга қарор қилдим).
Девондаги тартиб-қоидаларга биноан бўлим раҳбари билан олтинчи қаватда жойлашган Ўзбекистон Президенти кабинетига чиқдик, 2-қаватдан 6-қаватга чиқиш лифти олдида ва лифтдан чиқиб 6-қаватга ўтиш жойида соқчилар текширувидан ўтиб Президент қабулхонасига ўтдик. Қабулхонада қабулхона масъул ходими ва 2 киши навбат кутиб туришган экан. Улар янги лавозимга тайинланиш учун чақирилганди. Мени эса Миллий истиқлол ғоясининг концептуал тушунча ва тамойилларини ишлаб чиқиш мақсадида тузилган Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг раиси ўринбосари сифатида чақиришган экан (Мазкур учрашувдан илгари файласуфлар миллий жамиятини адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказиб, тегишли гувоҳномани олган эдик. Мазкур жамиятнинг асосий миссияси ҳам “Миллий истиқлол ғоясининг концептуал тамойилларини ишлаб чиқиш” эди. Профессор Иномжон Раҳимов жамият раиси, мен эса унинг ўринбосари эдим).

Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling