Умра қулланмаси


Эҳромга киришда қуйидаги амаллар бажарилади


Download 395.87 Kb.
bet2/3
Sana08.05.2023
Hajmi395.87 Kb.
#1444360
1   2   3
Bog'liq
Умра Қўлланмаси

Эҳромга киришда қуйидаги амаллар бажарилади:
Ғусл қилиш ёки таҳорат қилиш
Баданга ҳушбўйлик суриш
Эркаклар оқ рангли ридо , аёллар сидирға матодан тикилган тоза ёки янги либос киядилар
Фарз намоз вақти кирган бўлса , намозни адо этиб нийят қилинади.

Эҳромда қуйдаги амаллар тақиқланади:
Ов қилиш.
Ҳушбўйлик суриш.
Соч соқол ёки тук олиш.
Жинсий яқинлик қилиш
Эркакларга тикилган кийим, ички кийим, бош кийим ва пайпоқ кийиш
Суннатга мувофиқ ушбу талбия айтилади:
Лаббайка аллохумма лаббайк.Лаббайка лаа шарийка лака лаббайк .Иннал хамда ван неъмата, лака вал мулк.Лаа шарийка лак( 3 мартадан айтилади).

Каъбага Бисмиллахни айтиб ўнг оёқ билан кирилади ва қуйидаги дуо ўқилади:
Бисмиллах .Вассолату вассаламу аъла Росулиллах.Аллохумма мағфирлий , зунубий вафтахлий абваба рохматик

Сунгра тавоф адо этилади. Тавоф Хожарул асваддан бошланади .Хожарул асваднинг қаршисига келиб рўбарў бўлади , икки қўлни кўтариб
“Бисмиллахи Аллоху акбар”дейилади .
Сўнгра чап елкани Каъба тарафга қилиб тавоф қилинади. Агар умрачининг қурби етса Уни қўли билан ушлаб ўпади. Агар имкони бўлмаса Хожарул асвадни қўли билан силаб упади.Агар бунинг имкони бўлмаса , Хожарул асвадга қўли билан узоқдан ишора қилинади , лекин қўлини ўпмайди.Хожарул асвад олдида ушбу дуони ўқийди:
“Бисмиллаҳи Вллоҳу акбар.Аллохумма иймаанан бик ва тасдийқон би китаабик ва вафаан биахдик ваттибаъан лисуннати Набиййик Мухаммадин Соллолоху Алайхи вассаллам”
Тавофни адо этишда Байтни ўзининг чап томонида қолдирган ҳолда, яъни соат стрелкасига тескари равишда бошлайди ва етти марта айланади .
Икки рукн , яъни Рукни ямани ва Хожарул асвад -Қора тошнинг орасида ва Ҳар Шафт , яъни Байтни ҳар сафар бир марта айланиш ниҳоясига етганда ушбу дуони ўқийди:
Роббана, атина , фид-дуня хасанатан ва фил- ахироти хасанатан ва қина азабан-нар
Тавоф ниҳоясига етгач Мақоми Иброҳим олдида икки ракаат намоз ўқилади.
1 ракаат: Фотиҳа ва Ихлос
2 ракаат: Фотиха ва Кафирунни ўқиш суннат
Сўнгра Зам-зам сувига бориб тўйи –тўйиб ичилади.( Зам –зам 3 га бўлиб ичилади ва ичаётганда қилинган дуо ижобат бўлади)
Дуоси:
Аллоҳумма инни асъалука илман нафиъан ва қолбан хошиъан ва нуран сатиан ва ризқон ваъсиан ва шифаан мин кулли дайн.Аллоҳумма инни ашробуҳу литағфироли аллоҳумма фағфирлий аллоҳумма инний ашробуҳу мусташфиан бихи аллохумма фашфини( Аллоҳим , сендан фойдали илм , тақволи қалб ва ёруғ нур ва кенг ризқ ва барча иллатлардан шифо сўрайман)Илоҳо, бу зам-зам сувини сендан мағфират сўраб ва дардларимга шиқо талабида ичмоқдаман ,ўзинг шифо бер
Сўнгра Сафо ва Марва тепаликларида орасида Саъй қилинади. Умрачи Сафо тепалигига етиб келгангда Саъй бошланади .Сафо тепалигига кўтарилади ва ушбу оятни ўқийди:
А.Б.Р.Р.Инна соффаъал вал марвата мин шаъааириллаааҳ фа ман хожжал байта авиътамаро фала жунаха алайханняттоввафа биҳима ва ман татовваъа ҳойрон фаинналлоҳа шаакирун аълийм


Download 395.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling