Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўҒрисида


-модда. Ҳарбий лавозимлар


Download 71.53 Kb.
bet5/21
Sana26.03.2023
Hajmi71.53 Kb.
#1297183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
4- papka 411111111111111

10-модда. Ҳарбий лавозимлар
Ҳарбий лавозимлар (ҳарбий хизматчилар эгаллаши лозим бўлган штат лавозимлари) ва уларга мувофиқ келадиган ҳарбий унвонлар ҳарбий қисмларнинг, ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқарув органларининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар муассасаларининг штатларида назарда тутилади.
Ҳарбий лавозимлар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларига бўлинади.
Қуролли Кучларда олий қўмондонлик лавозимларига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Ҳарбий хизматчиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг хизмат жойини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Ҳарбий хизматчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳарбий хизматда қолдирилган ҳамда ҳарбий хизматчилар учун белгиланган кафолат ва имтиёзлари сақланган ҳолда давлат-ҳуқуқ ҳамда мудофаа йўналишидаги ишларни бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига юборилиши мумкин.


11-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечак ва фарқловчи нишонлари
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечак ва фарқловчи нишонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳарбий хизматчилар, шунингдек ҳарбий йиғинларга жалб этилган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий унвонни ва қўшин турини фарқловчи нишонлари бўлган ҳарбий кийим-кечакда юрадилар.
Ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳарбий кийимда юриш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечагини кийиб ва фарқловчи нишонларини тақиб юриши тақиқланади.


II. Фуқароларни ҳарбий хизматга тайёрлаш
12-модда. Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш
Чақирилувчилар билан олиб бориладиган ҳарбий хизматга тайёргарлик ишлари қуйидагиларни қамраб олади:
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик;
чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги;
ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик;
жисмоний тайёргарлик, даволаш-соғломлаштириш ишлари;
умумтаълим тайёргарлиги;
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.
Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг умумий раҳбарлиги остида ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ишлари молиялаштирилиши ҳамда моддий-техника жиҳатидан таъминланишини амалга оширадилар, ўқув-моддий базасини барпо этадилар, бундай тайёргарликнинг ташкил этилиши учун жавобгар бўладилар.
Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлашнинг ташкил этилишини, амалга оширилишини ва натижаларини назорат қилиб бориш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни услубий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан амалга оширилади.



Download 71.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling