Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўҒрисида


-модда. Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар таркиби. Ҳарбий унвонлар


Download 71.53 Kb.
bet4/21
Sana26.03.2023
Hajmi71.53 Kb.
#1297183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
4- papka 411111111111111

9-модда. Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар таркиби. Ҳарбий унвонлар
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига бўлинади.
Офицерлар таркиби кичик офицерлар, катта офицерлар ва генераллар таркибига бўлинади.
Ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурга тегишли ҳарбий унвон берилади. Қуролли Кучлардаги ҳарбий унвонлар қўшин унвонлари ва кема таркибидаги унвонларга бўлинади.
Қуролли Кучларда қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилади:



Қўшин унвонлари

Кема таркибидаги унвонлар

I. Оддий аскарлар таркиби

оддий аскар

матрос

II. Сержантлар таркиби

кичик сержант

2-даражадаги старшина

сержант

1-даражадаги старшина

катта сержант

бош старшина

III. Офицерлар таркиби

Кичик офицерлар таркиби

лейтенант

лейтенант

катта лейтенант

катта лейтенант

капитан

капитан-лейтенант

Катта офицерлар таркиби

майор

3-даражадаги капитан

подполковник

2-даражадаги капитан

полковник

1-даражадаги капитан

Генераллар таркиби

генерал-майор




генерал-лейтенант




генерал-полковник




армия генерали




Қуролли Кучлардаги олий ҳарбий унвон армия генерали бўлиб, бу унвон (уруш даврида) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондонига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига берилади.


Юридик ёки тиббий йўналишдаги ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка эга бўлган ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурнинг ҳарбий унвонига тегишинча «адлия» ёки «тиббий хизмат» сўзлари қўшилади.
Резервдаги, захирадаги ёки истеъфодаги фуқароларнинг ҳарбий унвонига тегишинча «резервдаги», «захирадаги» ёки «истеъфодаги» деган сўзлар қўшилади.
Ҳарбий унвон бериш ва ҳарбий унвондан маҳрум қилиш, шунингдек ҳарбий унвонини пасайтириш ҳамда ҳарбий унвонини тиклаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, зиммасига қонунлар ва ҳарбий уставлар билан юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун катта офицерлар ва генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондонининг қарори билан пасайтирилиши мумкин.
(9-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни билан тўлдирилган - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Офицерлар таркибига кирувчиларни ҳарбий унвондан улар оғир ва ўта оғир жиноят учун ҳукм этилганларида фақат суднинг қарори билан маҳрум қилиш мумкин.

Download 71.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling