Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»


Атмосферанинг ифлосланиши


Download 475 Kb.
bet8/33
Sana13.11.2023
Hajmi475 Kb.
#1771493
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
шахар

Атмосферанинг ифлосланиши
Атмосферанинг ифлосланиши дейилганда ҳавога заҳарли бирикмаларнинг қўшилиши натижасида унинг физик ва кимёвий хусусиятларини ўзгариши тушунилади.
Атмосфера 2 йўл билан ифлосланади. Табиий ва сунъий.
Атмосферани ифлословчи табиий омилларга вулқонларни отилиши, тоғ жинсларини емирилиши, шамол орқали чанг кўтарилиши, ўрмонларга ўт кетиб, зарарли моддаларни тарқалиши мисол бўлади.
Антропоген ифлосланишлар асосан авто ва ҳаво транспортлари, темир йўл, сув транспортини чиқиндилари (40%), энергетика саноати чиқиндилари (20%), саноат корхоналари чиқиндилари(14%), қишлоқ хўжалиги ва уй-хўжалик чиқиндилари (26%) чиқиндилари очиқ муҳитга тушиши орқали содир бўлади.
Ер шарининг ҳар хил минтақаларида қайсики, қаерда кимёвий корхоналар кўп бўлган жойларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши жуда сезиларлидир. Масалан: Японияда, АҚШда, Европада, Россияда, Тожикистон (ТАДАЗ) ва Хитойда, республикамизда эса Тошкент, Фарғона, Чирчиқ, Бекобод, Навоий, Олмалиқ каби шаҳарларни кўрсатиш мумкин.
Ҳозирда ер куррасида хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳолда атмосферага ҳар йили 500 млн.тонна олтингугурт гази, сульфат оксиди, азот оксиди, 6,5-7 млрд. т. карбонат ангидрид чиқарилмоқда. Шунингдек атмосферанинг ифлосланишида ва кўплаб кислородни сарфланишида самолётларнинг ҳам роли катта. Биргина реактив самолёт 8 соат ичида Америкадан Европага учиб ўтганда 50-100 тоннагача кислород ёқади, яъни буни 100 минг гектар ўрмонзор бир кунда чиқариб беради, бир космик кеманинг фазога чиқиши учун 16 км радиусида озон қатлами емирилади.
Атмосфера ҳавосининг ифлосланишида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ҳам ҳиссаси бор, бунда паррандачилик ва чорвачилик комплекслари, гўшт комбинатлари, кимёвий ўғитлар, зарарли химикатлар кўпроқ таъсир этади. Булардан ташқари канализация шахобчаларидан, автомобил ғилдиракларидан, оёқ кийимидан, ошхоналардан ва бошқалардан чиққан чанг, газлар, ҳидлар ҳам атмосферани ифлослайди. Атмосферанинг космосдан ифлосланиши космик чанглардан содир бўлмоқда. Ер сиртига йилига 10 млн.т. космик чанг тушади. Энг хавфлиси олам фазосидан Ерга келаётган турли хил чанг, метеор зарралари, радиация оқимлари. Вулқонларнинг отилиши ва тоғ жинсларининг емирилишидан атмосферага чиққан турли хил зарралар бир неча йилгача ҳавога сузиб юриши мумкин. Масалан: 1883 йил Каракатауда (Индонезия) кучли вулқон отилиб, атмосферага шундай кўп миқдорда чанг зарралари чиққандики, у 8-24 км баландлиги, 16 км қалинлиги қоплаб олиб 5 йил давомида ҳавода учиб юрган.
Ўзбекистон Республикасида ҳам атмосфера ҳавосининг ифлосланиши энг асосий экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Аҳоли, саноат ва транспорт юқори даражада тўпланган Тошкент ва Фарғона иқтисодий районлари, металлургия, кимё ва машинасозлик марказлари бўлган Олмалиқ, Тошкент, Фарғона, Бекобод, Андижон, Чирчиқ, Навоий шаҳарларида ҳавонинг ифлосланиш даражаси анча юқори.
Вилоятимиз ҳудудида атмосфера ҳавосига ўз таъсирини кўрсатадиган 46600 дан ортиқ транспорт воситалари ва 6700 дан ортиқ йирик қўзғалмас манбалар мавжуд бўлиб, улардан бир йилда ўртача 320000 тоннадан ортиқ зарарли моддалар атмосферага чиқарилмоқда. Шундан 212,4 минг т. қўзғалмас манбаларга, 108,2 минг т. қўзғалувчан манбаларга тўғри келади. Бундан атмосфера ҳавосини ифлослайдиган биринчи даражали объектларга қуйидагилар киради:
1. Муборак газни қайта ишлаш заводи 55 минг т.
2. Муборак газ конлари унитар шуъба корхонаси 5 минг т.
3. Шўртан нефт-газ унитар шуъба корхонаси 70 минг т.
4. Шўртан газ кимё мажмуаси 15 минг т.
5. Муборак иссиқлик электр маркази 10 минг т.
Бу объектлардан атмосфера ҳавосига чиқадиган заҳарли моддалар вилоят бўйича 65 % ни ташкил этади.



Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling