ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Геология ва геоинформацион тизимлар факультети
УМУМИЙ ГЕОЛОГИЯ
Фанидан 5-лаборатория машғулоти
Мавзу: Галогенли минераллар.
Тошкент
Галогенли минераллар
Галогенидлар синфида галогенводородли кислоталар: HF, HC1, НВr тузи сифатидаги
тахминан 100 та минерал мавжуд. Уларнинг орасида энг кенг тарқалганлари галит NaCl,
сильвин КС1 ва флюорит CaF
2
ҳисобланади. Жинс ҳосил қилувчи минераллар сифатида
галогенидлар унча катта аҳамиятга эга эмас, аммо улардан кимё ва озиқ-овқат саноатида,
қишлоқ хўжалигида, металлургияда (флюслар) хом ашё сифатида кенг фойдаланилади.
Галит NaCl
Cильвин КС1
Флюорит CaF
2
Галогенли минералларнинг келиб чиқиши
асосан кўллар ва денгиз лагуналарида чўкинди
хемоген йўллар билан ҳосил бўлади. Камроқ
шўрланган ҳудудлардаги тупроқларда вужудга
келиши мумкин. Баъзан вулкан фаолиятида
буғлардан чўкиш туфайли шаклланади.
Галогенли минералларнинг кўлланилиши-
озиқ-овқат ва кимё саноатида ҳамда натрий
метали ва натрий билан қопланган қотишмалар
олишда фойдаланилади. Тузли ғорлар ва эски тоғ
лаҳимларидан даволаш мақсадларида фойда-
ланилади.
Кўл ва денгиз лагунаси кўриниши
Қорақалпоғистондаги туз кўли
Галит — NaCl. Номи юнонча hah — туз сўзидан келиб чиққан.
Кимёвий таркиби. Na 39,4%, CI 60,6%. Кўпинча механик
қўшимчалар: гил ёки органик модда, гипс, КС1, MgCl
2
намакоб
томчилари, газ пуфакчалари ва бошқаларга эга.
Учраш шакли — томонлари яхши шаклланган кубик
кристаллар. Кўп ҳолларда кристалли агрегатлар шаклида учрайди.
Оқмалар ва қобиқлар шаклида бўлиши мумкин. Одатда калий
хлориди — сильвин билан биргаликда учрайди ва тузли тоғ жинси
— сильвинит ҳосил қилади.
Оптик хоссалари. Ранги — рангсиз, оқ, сариқ,
ғиштсимон сариқ, кўк. Чизиғининг ранги —. оқ.
Ялтироқлиги
—
шишасимондан
сариққача.
Шаффофлиги — шаффофдан яримшаффофгача.
Do'stlaringiz bilan baham: |