Механик хоссалари. Уланиши — куб томонларига
параллел бўлган уч йўналишда мукаммал. Синиши —
уланиши бўйича зинасимон. Қаттиқлиги — 2,5. Зичлиги
— 2,2-2,3 г/см
3
.
Алоҳида хоссалари — шўр мазаси, сувда осон эрувчанлиги,
гигроскоплиги.
Бош диагностик белгилари — мазаси, кристалларнинг
шакли, ялтироқлиги, қаттиқлиги.
Келиб чиқиши. Асосан кўллар ва денгиз лагуналарида
чўкинди - хемоген йўллар билан ҳосил бўлади. Камроқ
шўрланган ҳудудлардаги тупроқларда вужудга келиши мумкин.
Баъзан вулкан фаолиятида буғлардан чўкиш туфайли шаклланади.
Амалий аҳамияти — озиқ-овқат ва кимё
саноатида ҳамда натрий метали ва натрий билан
қопланган қотишмалар олишда фойдаланилади.
Тузли ғорлар ва эски тоғ лаҳимларидан даволаш
мақсадларида фойдаланилади.
Сильвин КС1. Кимёвий таркиби. К 52,5%, С1 47,5%.
Одатда суюқликлар ва газ, асосан азот, камроқ даражада
карбонат ангидрит, водород, метан ва гелий қўшимчаларига
эга.
Учраш шакли — яхлит донали массани ҳосил қилувчи
кубик, кам ҳолларда октаэдрик ва призматик кристаллар
ҳолида
учрайди.
Баъзан
устунсимон
ва
толали
кристалларни ҳосил қилади. Галит билан биргаликда тузли
тоғ жинси — сильвинитни ташкил этади.
Оптик хоссалари. Ранги — рангсиз, сутсимон-оқ, баъзан
кулранг, гематит қўшимчалари туфайли тўқ-қизил, қизғиш ёки
пушти. Чизиғининг ранги — рангсиз ёки оқ. Ялтироқлиги —
шишасимондан ёғлигача. Шаффофлиги — шаффофдан
ёруғлик ўтказувчигача.
Механик хоссалари. Уланиши — куб бўйича мукаммал.
Синиши — уланиши бўйича одатда зинасимон. Қаттиқлиги —
2. Зичлиги — 2 г/см
3
.
Do'stlaringiz bilan baham: |