Умумий геология фанидан 5-лаборатория машғулоти
Download 1.54 Mb. Pdf ko'rish
|
5.Galogenli minerallar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учраш шакли
- Бош диагностик белгилари
- Механик хоссалари
- Келиб чиқиши
- Амалий аҳамияти
Флюорит — CaF
2 (плавиковый шпат). Номи лотинча fluoticum — эрувчи сўзидан келиб чиққан бўлиб, қадимдан металлургияда осон суюқланувчи аралашмалар олиш учун ишлатилади. Минералга турли ранглар берувчи Y, U, Sr ва б. қўшимчаларига эга бўлиши мумкин. Минералнинг оптикада фойдаланувчи рангсиз хили - оптик флюорит дейилади. Учраш шакли — кристаллари кублар, октаэдрлар, куб-октаэдрлар, кам ҳолларда ромбододекаэдрлар кўринишида учрайди. Друзалар ҳосил қилиши мумкин. Яхлит кристалли масса шаклидаги ҳамда ритмик йўл- йўлли майда кристалли агрегатлари учрайди. Баъзан сферолитлар шаклида бўлади. Бош диагностик белгилари — ўзига хос ранги, уланиши, қаттиқлиги. Оптик хоссалари. Ранги — рангсиздан (оптик флюорит) сариқ, яшил, кўк, пушти, бинафша, жигарранг ва бинафшасимон-қорагача ўзгариши мумкин. Чизиғининг ранги — оч, рангсиз. Ялтироқлиги — шишасимон. Шаффофлиги — минерал шаффофдан юпқа чети бўйича нур ўтказувчигача. Механик хоссалари. Уланиши — октаэдр томонларига параллел бўлган тўрт йўналишда мукаммал. Синиши — асосан уланиши бўйича зинасимон. Қаттиқлиги — 4; мўрт. Зичлиги — 3,1 - 3,2 г/см 3 . Келиб чиқиши. Гидротермал, одатда ўрта ва паст ҳароратли; магматик, пегматитларда; метаморфик йўл билан грейзенларда ва скарнларда ҳосил бўлади. Ўзбекистонда асосий конлари Оқота-Чибарғота (Қурама тизмаси) ҳисобланади. Амалий аҳамияти — объективлар, телескоплар, спектрографлар, лазерлар ва б. учун линзалар ва призмалар тайёрлашда; металлургияда шихтага қўшимча сифатида; фторнинг турли бирикмаларини олиш учун манбаа сифатида фойдаланилади. Топшириқ: 1. Галогенли минераллар гурухига кирувчи минералларни ўрганиш. АДАБИЁТЛАР: 1. Jo`liev. A.X., Chiniqulov. X. Umumiy geologiya (Oliy o`quv yurtlarining geologiya fakulteti talabalari uchun darslik). Тошкент, «Университет», 2005. 2. Chiniqulov Kh. Litologiya (darslik). Toshkent, «Yangi asr avlodi», 2008. 3. Бетехтин А.Г. Курс минералогии. - М.: Государственное научно-техническое издательство литературы по геологии и охране недр, 1961. Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling