Умумий хирургия интизоми бўйича «ишчи дастур»
Download 0.69 Mb. Pdf ko'rish
|
2-Ишчи-дастур
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЛОТИН ТИЛИ
- Талаба интизом қоидаларини ўрганиш орқали бажара олиши керак
ФАРМАКОЛОГИЯ - хирургияда қўлланиладиган дори воситаларини таъсир
механизмини ўрганиш. 11. МИКРОБИОЛОГИЯ – хирургик инфекция қўзғатувчиларини ўрганиш. 12. ЛОТИН ТИЛИ – лотин терминларини узлаштириш. Талаба интизом қоидаларини ўрганиш орқали билиши керак: асептик ва антисептика қоидаларини; трансфузиология асосларини; хирургик беморларни лаборатор ва инструметал текширишдаги диагностик имкониятларини; хирургик беморларни даволашни асосий босқичларини; шикастланишларда биринчи тиббий ва шифокоргача бўлган ёрдам усуллари ва қоидаларини билиш; Талаба интизом қоидаларини ўрганиш орқали бажара олиши керак: 1. Шифохонадаги бемор касаллик тарихини, операция журналини, амбулатор картани, қон куйиш протоколини тўлдира олиши. 2. Қўлни операциядан олдин, ётоқ яраларни, операция майдонини дезинфекцияловчи эритмалар билан ювишни. 3. Хирургик маскадан, функционал кроват, индивидуал боғлов пакетидан фойдаланишни. 4. Шифохонага ётадиган беморларга санитар ишлов беришни, тиббий асбоблар ва беморлар парваришида ишлатиладиган анжомлар тувак ва сийдик йиғгичларга дезинфекция ишловини беришни, ички кийим ва чойшабларни алмаштиришни, беморларга гигеник ишлов беришни, опреация майдонини операцияга тайёрлашни, ултрабинафша нурлантириш орқали хаво дезинфекциясини. 5. Хирургик қўлқопни кийиш ва ечишни, стерил халатни мустақил ва шу билан бирга операция хонаси хамшираси ёрдамида кийишни. 6. Беморларни инструментал текшириш усулларига тайёрлашни, қон ва қон ўрнини босувчи суюқликларни қуйиш учун системани тайёрлаш. 7. Беморни система ва дренажари билан кроватдан каталкага ва каталкадан кроватга, каталкадан операция столига ва операция столидан каталкага ўтказиш қоидаларини. 8. Тозаловчи, сифонли ва дорили хўкналар бажаришни, тиббий ва хирургик асбобларга стерилизация олди ишлов беришни, хирургик беморларни физикал текширишни, вақтинча кон кетишни тўхтатишни, тампон ва дренажларни олиб ташлашни, оёқларга элластик компресс қўйишни, ўрнатилган зонд орқали ошқозонни ювишни, тери ости ва мушак ичи инъекцияларини, жарохатни асбоблар ёрдамида боғламини алмаштиришни. 9. Биксга боғлов материалларини, халатларни ва маскаларни жойлаштиришни. 10. Биксдаги материаллар стериллигини аниқлашни, беморнинг ахволини оғирлигини бахолашни, патологик жараённи махаллий холатини бахолаш (Status localis), қон кетиш даражасини бахолаш, қон қуйиш учун қоннинг ва кон ўрнини босувчи суюқликлар яроқлилигини аниқлаш, жарохатнинг холати ва уни даволаш асосларини. 11. Дезинфекция воситаларидан захарланганда ва кусишда бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишни. 12. Зонд, гастростома орқали беморни овқатлантириш. 13. Кўкрак қафаси ва қорин травмаларида, йиринглиғсептик касалликларда, қон кетишларда текшириш режасини тузиш. 14. Рентгенограмма орқали синиш ва чиқишларни аниқлаб билиш, қорин бўшлиғидаги эркин газ, гидро- ва пневмотораксни ретгенограммада аниқлашни, қон гурухини АВО тизими бўйича аниқлаш, резус факторни экспресс аниқлаш, қон кетиш турини. 15. Калоприемникни алмаштиришни, транспорт шиналарини, бинтли ва бошқа боғламларни қўйишни. 16. Дренаж ва микроирригаторлар орқали дори воситаларини юбориш. 17. Касаллик анамнезини йиғиш. УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР» ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 6 18. Қон қуйиш вақтида беморнинг ахволини назорат қилишни. 19. Бирламчи жаррохлик ишлови учун зарур асбобларни ажрата олишни. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling