Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар
-боб. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига
Download 0.51 Mb.
|
ЎзР Солиқ кодекси Янги 2020
68-боб. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларигасолиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари473-модда. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ имтиёзлари фақат инвестор (инвесторлар) ва Махсус иқтисодий зона дирекцияси ўртасида тузилган Махсус иқтисодий зона ҳудудига инвестиция киритиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган махсус иқтисодий зона иштирокчисининг фаолияти турларига нисбатан татбиқ этилади. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари қўшилган қиймат солиғи ва бошқа солиқлар бўйича имтиёзлардан ушбу Кодексга мувофиқ фойдаланиладилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling