223-модда. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш)
Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) –
яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасидан ушбу Кодексга мувофиқ солиқларни ҳисоблаш амалга оширилади.
Ушбу модданинг мақсадида солиқ базасини яшириш
(камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади:
товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик;
юкларни товар-кузатув ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ёхуд сохта ҳужжатлар бўйича ташиш;
ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги;
расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш;
товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни алмаштириш, сохталаштириш ёки йўқ қилиш;
қалбаки бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш;
назорат-касса техникасининг фискал хотираси хизмати дастурига ноқонуний равишда ўзгартириш киритиш;
фойдаланилмаган моддий харажатларни фойдаланилган деб, ишлаб чиқариш ҳисоботига қўшиш;
товарларни сотишдан (хизмат кўрсатишдан) олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромадни (фойдани) қасддан камайтириш);
моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларини (лимитларни) ва амортизация (эскириш) нормасини сунъий равишда ошириш
ёки нормативларни нотўғри қўллаш;
иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларнинг ҳақиқий иш ҳақи суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги;
меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги;
реализация қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида ҳақиқатда реализация қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича акс эттириш.
224-модда. Солиқни (йиғимни) тўламаслик ёки тўлиқ
тўламаслик
Солиқни (йиғимни) нотўғри ҳисоблаб чиқариш ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида солиқ (йиғим) суммасини тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик, агар бундай қилмиш ушбу Кодекснинг 223, 226 ва 227-моддаларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аломатларини ўз ичига олмаган бўлса, –
тўланмаган солиқ (йиғим) суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |