Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар
-модда. Электрон шаклдаги хизматлар
Download 442.97 Kb.
|
Солик, кодекси
282-модда. Электрон шаклдаги хизматлар
Ушбу бўлимни қўллаш мақсадида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда жаҳон Интернет ахборот тармоғидан (бундан буён матнда Интернет тармоғи деб юритилади) автоматик усулда фойдаланиш орқали кўрсатилган хизматлар электрон шаклдаги хизматлар жумласига киради. Хусусан, бундай хизматлар жумласига қуйидагилар киради: дастурий таъминотдан (шу жумладан Интернет тармоғи орқали етказиб бериладиган ўйинлардан), шунингдек маълумотлар базаларидан, уларга киритиладиган янги маълумотлардан ва қўшимча функционал имкониятлардан Интернет тармоғи орқали, шу жумладан улардан масофадан туриб фойдаланиш имконини бериш йўли билан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларни тақдим этиш; электрон китоблардан (нашрлардан) ва бошқа электрон нашрлардан, ахборот, таълимга оид материаллардан, график тасвирлардан, матнли ёки матнсиз мусиқа асарларидан, аудиовизуал асарлардан фойдаланиш ҳуқуқини Интернет тармоғи орқали, шу жумладан Интернет тармоғи орқали кўриб чиқиш ёки эшитиш учун улардан масофадан туриб фойдаланиш имконини бериш йўли билан тақдим этиш; Интернет тармоғида, шу жумладан электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлардан ва Интернет тармоғида ишлаб турган маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда рекламага оид хизматлар кўрсатиш, шунингдек Интернет тармоғида реклама учун рекламага оид майдон (жой) ва вақт бериш; Интернет тармоғида товарларни (хизматларни) ва мулкий ҳуқуқларни олиш (реализация қилиш) тўғрисида таклифлар жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш; Интернет тармоғи орқали сотувчилар ва харидорлар ўртасида алоқалар ўрнатиш ва битимлар тузиш учун ахборот технологиялари ва тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган техник, ташкилий, ахборот имкониятларини ҳамда бошқа имкониятларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш. Бундай хизматлар жумласига, хусусан, Интернет тармоғида реал вақт режимида ишлайдиган савдо майдончасини бериш киради, бу майдонда потенциал харидорлар автоматлаштирилган тартиб-таомил воситасида ўз нархини таклиф этади ҳамда тарафлар автоматик тарзда яратиладиган хабар орқали сотув тўғрисида хабардор қилинади; ўз мақсадлари учун ёки иқтисодий фаолиятни амалга ошириш мақсадида Интернет тармоғида ҳозир бўлишни таъминлаш ва (ёки) сақлаб туриш, фойдаланувчиларнинг электрон ресурсларини (сайтларини ва (ёки) Интернет тармоғидаги сайтлари саҳифаларини) сақлаб туриш, улардан Интернет тармоғидан бошқа фойдаланувчиларнинг фойдаланишини таъминлаш, фойдаланувчиларга уларни модификациялаш имконини тақдим этиш; дастурнинг масофадан ва онлайн режимида ишлашини автоматик тарзда сақлаб туриш, Интернет тармоғида ахборот тизимларини, сайтларни ва (ёки) саҳифаларни бошқариш бўйича хизматлар кўрсатиш; башарти ахборотни тақдим этган шахс ундан Интернет тармоғи орқали фойдаланиш имконига эга бўлса, ушбу ахборотни сақлаш ва унга ишлов бериш; ахборот тизимида ахборотни жойлаштириш учун реал вақт режимида ҳисоблаш қувватини тақдим этиш; домен номлар бериш, хостинг хизматларини кўрсатиш; Интернет тармоғи орқали харидор томонидан маълумотлар киритилаётганда автоматик усулда юзага келадиган ахборотни етказиб бериш, маълумотларни қидириш, сўровларга кўра уларни саралаш ва ажратиш, ахборот-коммуникация тармоқлари орқали мазкур маълумотларни фойдаланувчиларга тақдим этиш бўйича автоматлаштирилган хизматлар кўрсатиш. Бундай етказиб беришлар жумласига, хусусан, фонд биржасининг реал вақт режимидаги маълумотлари, матнларнинг автоматлаштирилган таржимасини реал вақт режимида амалга ошириш киради; потенциал харидорлар тўғрисидаги ахборотни қидириш ва (ёки) буюртмачига тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш; Интернет тармоғидаги қидирув тизимларидан фойдаланиш имконини бериш; Интернет тармоғидаги сайтларда статистикани юритиш. Электрон шаклдаги хизматлар жумласига қуйидагилар кирмайди: агар Интернет тармоғи орқали буюртма берилганда товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) аслида Интернет тармоғидан фойдаланмаган ҳолда амалга ошириладиган бўлса, товарларни (хизматларни) реализация қилиш; электрон ҳисоблаш машиналари (шу жумладан компьютер ўйинлари) учун дастурларни ва моддий жисмлардаги маълумотлар базаларини реализация қилиш (улардан фойдаланиш ҳуқуқларини тақдим этиш); электрон почта орқали маслаҳат хизматлари кўрсатиш; Интернет тармоғидан фойдаланиш имконини бериш бўйича хизматлар кўрсатиш. Download 442.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling