Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Акциз тўланадиган товарлар ва хизматларнинг рўйхати. Солиқ ставкалари


Download 442.97 Kb.
bet178/277
Sana30.12.2022
Hajmi442.97 Kb.
#1072583
TuriКодекс
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   277
Bog'liq
Солик, кодекси

289-модда. Акциз тўланадиган товарлар ва хизматларнинг рўйхати. Солиқ ставкалари
Акциз тўланадиган товарларнинг (хизматларнинг) рўйхати ва уларга доир солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланади.
Солиқ ставкалари товарнинг ёки хизматнинг қийматига нисбатан фоизларда (адвалор), натурада ифодаланган ўлчов бирлигига нисбатан мутлақ суммада (қатъий белгиланган), шунингдек адвалор ва қатъий белгиланган солиқ ставкаларини ўз ичига олган аралаш ставкада белгиланади.
41-боб. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқ тўлаш тартиби
290-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солинадиган базадан ва солиқнинг белгиланган ставкаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Импорт қилинган, акциз тўланадиган, ўзига нисбатан аралаш – адвалор ва қатъий белгиланган солиқ ставкалари белгиланган товарлар бўйича солиқ солиқ базаси ва адвалор ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда солиқ суммаси қатъий белгиланган ставка қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган суммадан кам бўлиши мумкин эмас.
291-модда. Солиқ даври
Бир ой солиқ давридир.
292-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби
Солиқ ҳисоботи, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ бўйича ҳисобда турилган жойдаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
Бензин, дизель ёқилғиси ва газ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилинган тақдирда, солиқ ҳисоботи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
293-модда. Солиқ тўлаш тартиби
Солиқни тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
Импорт қилинадиган товарлар бўйича солиқни тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган олиб кириладиган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ акциз маркалари олингунига қадар тўланади.

Download 442.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling