Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришни истисно этадиган ҳолатлар


Download 442.97 Kb.
bet58/277
Sana30.12.2022
Hajmi442.97 Kb.
#1072583
TuriКодекс
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   277
Bog'liq
Солик, кодекси

98-модда. Солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришни истисно этадиган ҳолатлар
Агар манфаатдор шахсга нисбатан қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилаётган бўлса, солиқни тўлаш муддати ўзгартирилиши мумкин эмас:

  1. агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши билан боғлиқ жиноят аломатлари бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлса;

  2. ушбу шахс бундай ўзгартиришдан солиқ солиниши лозим бўлган ўз пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини яшириш учун фойдаланишини ёки ушбу шахс доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетишини тахмин қилиш учун етарлича асослар мавжуд бўлса;

  3. ушбу шахс солиқни тўлаш муддатини ўзгартириш тўғрисида ариза берган кундан олдинги уч йил мобайнида ушбу Кодекснинг 99-моддасида кўрсатилган орган томонидан солиқ тўлаш муддатини тегишли ўзгартириш шартлари бузилганлиги муносабати билан илгари берилган кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса;

  4. банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шартлар ушбу Кодекс 99-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин эмас, қабул қилинган қарор эса бекор қилиниши лозим.
Қабул қилинган қарор бекор қилингани тўғрисида манфаатдор шахс ва ушбу шахс ҳисобда турган жойдаги солиқ органи уч кунлик муддатда ёзма шаклда хабардор қилинади. Манфаатдор шахс бундай қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда солиғига нисбатан солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш амалга оширилмайди.
99-модда. Солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли органлар
Қуйидаги органлар солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга органлардир (бундан буён ушбу моддада ваколатли органлар деб юритилади):

  1. ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 1–5-бандларида кўрсатилган солиқлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (бундан ушбу қисмнинг 3-бандида ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно);

  2. ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 6–8-бандларида кўрсатилган солиқлар ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. Бундай солиқларга нисбатан тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти икки йилгача муддатга берилиши мумкин;

  3. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган солиқлар бўйича – божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона органлари (бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси солиқ тўловчига ушбу Кодекснинг 17-моддасида кўрсатилган ҳар қандай солиқ бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини уч йилгача муддатга беришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришда ушбу Кодекс 98-моддасининг биринчи қисмида белгиланган чекловлардан четга чиқишга ҳақли.

Download 442.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling